Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 08:48

Ҳотамбек Шокиров Тошкент туманига ҳоким этиб тайинланди


Тошкент тумани ҳокими Ҳотамбек Шокиров. Фотосурат Gazeta.uz'дан олинди.

Ҳотамбек Шокиров Тошкент вилоятида янгидан ташкил қилинган Тошкент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда 31 июль куни Газета.uz нашри вилоят ҳокимиятига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Бунга қадар 47 ёшли Ҳотамбек Шокиров Ўзбекистон Давлат Солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

2015 йилда мазкур лавозимга тайинланган Шокиров 31 июлда президент қарори билан “бошқа ишга ўтгани муносабати билан” бўшатилган эди.

Тошкент тумани президент Мирзиёевнинг 20 июлдаги қарорига асосан Зангиота туманини иккига ажратиш орқали ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG