Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:05

Путин Россия-Грузия урушининг 9 йиллиги санасида Абхазияга борди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин 8 август куни Грузиянинг айримачи ҳудуди бўлган Абхазияга расмий ташриф билан келди. Мазкур ташриф 2008 йилдаги Россия –Грузия урушининг тўққиз йиллиги санасига тўғри келди.

Путин Абхазиянинг айримачи президенти Раул Хажимба билан Пицундада учрашар экан, Россия Абхазиянинг хавфсизлиги ва мустақиллигини “мустаҳкам кафолатлаш” ғоясида собит эканини айтди.

Путиннинг ташрфи Грузия ҳукумати томонидан кескин танқид қилинди. 8 август куни Грузия президенти Георгий Маргвелашвили 2008 йилдаги уруш пайтида ҳалок бўлган грузин ҳарбийларини хотирлаш маросимида:

-Бугун биз бу фожеа қурбонларини хотирлар эканмиз, Россия Федерацияси президенти Грузиянинг Абхазия минтақасига келганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бу халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда Россия Федерацияси томонидан Грузияга нисбатан содир этилган тарихий адолатсизликни қонунийлаштириш ҳаракатидир, -деб билдирди.

2008 йилги 5 кунлик урушдан сўнг Грузия Россия билан дипломатик алоқаларни узган эди. Москва Грузиянинг айримачи ҳудудлари Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлатлдар сифатида тан олган.

XS
SM
MD
LG