Линклар

Навоз Шариф истеъфога чиқарилганини "сайловчиларни ҳақоратлаш" деб баҳолади


Покистоннинг истеъфога чиқарилган бош вазири Навоз Шариф.

Покистоннинг истеъфога чиқарилган бош вазири Навоз Шариф 9 август куни Равалпинди шаҳрида аҳоли билан билан учрашар экан, Олий суднинг ўтган ойдаги уни истеъфога чиқариш бўйича қарори “сайловчиларни ҳақорат қилиш” бўлганини айтди.

Навоз Шариф истеъфо берганидан сўнг ўзининг таъсири мамлакатда ҳали ҳам кучли эканини рақибларига намойиш этиш мақсадида Исломободдан Лаҳорга юриш қилмоқда ва аҳоли билан учрашувлар ўтказаяпти.

Равалпиндида сўзлаган нутқида Навоз Шариф: “Менга учинчи муддатимни якунлашга рухсат беришмади. Покистонда ҳеч қайси бош вазирга ўз ваколат муддатини якунлашларига рухсат берлмади. Бу ҳолат 70 йилдан бери давом этмоқда. Покистон бундан буён сайловчиларнинг бу тарзда ҳақорат этилишига чидаб туролмайди”, деб билдирди.

Навоз Шарифнинг сиёсий маслакдоши Муштак Минас 9 августда Лаҳорда ўтган митингда:

-Суд тизими жаноби олийлари Навоз Шарифни истеъфога чиқарди, лекин у ўзининг 15 миллион сайловчиси ва 200 миллионлик покистон халқи юрагига муҳраланган, - деб билдирди.

Навоз Шариф 28 июль куни Олий суд қарори ортидан истеъфо берган. Покистон Олий суди Шарифни 2016 йилда аниқланган Панама ҳужжатларига таянилган коррупция айбловлари асосида эгаллаб турган лавозимидан четлатиш тўғрисида қарор чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG