Линклар

АҚШ Россиядан Сан-Францискодаги консулхонасини ёпишни талаб қилди


Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси биноси.

АҚШ Россиядан Сан-Францискодаги консулхонасини ёпишни ҳамда Вашингтон ва Нью Йоркда рус дипломатлари соннини камайтиришни талаб қилмоқда.

Оқ Уй расмийлари бу талаб 2 сентябргача бажарилиб бўлишини шарт қилиб қўйди.

Макзур қарор Россиянинг Москвадаги АҚШ дипломатлари сонини 755 нафарга қисқартириш ҳаракатига жавоб чораси бўлди. АҚШда Россияга қарши янги санкциялар жорий этилганидан сўнг президент Путин июль ойида АҚШ дипломатлари сони қисқартирилишини билдирган эди.

АҚШнинг Москвага жавоб чораси рус сиёсатчилари томонидан "аксилроссия ҳаракати" ўлароқ талқин қилинмоқда. Жумладан, Россия Думаси Федерация Кенгашининг Ахборот сиёсати қўмитаси раиси Алексей Пушков АҚШнинг бу қарорига муносабат билирар экан:

-Менда президент Дональд Трамп маъмуриятида ашаддий аксилроссия сиёсати тарафдорлари устун келаётгандай бир таасурот пайдо бўлмоқда. Трампнинг сайловолди ваъдаларидан ҳеч нарса қолмади. Ҳамма нарса генералларнинг қўлларига топшириб қўйилди ва Трампнинг ташқи сиёсатдаги ўрни ҳеч қаерда кўринмаяпти, -деб айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масалада АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон билан телефон орқали суҳбатлашди ва Оқ Уйнинг бундай қарор қабул қилганидан афсусланиш билдирди.

XS
SM
MD
LG