Линклар

Россия Саудия Арабистонини Қатар билан алоқаларни тиклашга чақирди


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Саудия Арабистони раҳбарлигидаги араб давлатлари коалициясини Қатар билан дипломатик алоқаларни қайта тиклашга чақирди.

10 сентябрь куни Жидда шаҳрида Саудия ташқи ишлар вазири Адел ал Жубайр билан учрашувда Лавров Қатар араб давлатлари билан дипломатик алоқларни қайта тиклаш учун барча имкониятларни ишга солаётганини таъкидлади.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий хабарида айтилишича, учрашув пайтида томонлар Қатар атрофида юзага келган инқирозни фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш зарурлигини билдирганлар.

4 июнь куни Саудия Арабистони, Миср, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари Қатарни террорчиликни қўллашда айблаб¸ дипломатик алоқаларни узганини эълон қилган эди.

XS
SM
MD
LG