Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:29

HRW: Афғонистонда хотин-қизлар саводини оширишга қаратилган ҳаракатлар сустлашган


Human Rights Watch (HRW) ташкилотига кўра, кейинги йилларда Қобул ва халқаро донорларнинг Афғонистонда хотин-қизлар саводини оширишга қаратилган ҳаракатлари кескин сустлашган.

АҚШ етакчилигидаги коалиция толибларни ҳукуматдан ағдарганидан 16 йил ўтган бўлса-да, Афғонистонда ҳозирда қизларнинг учдан икки қисми мактабга бормайди.

HRW 17 октябрь куни эълон қилган билдирувда ёзилишича, ҳозирги кунда мактабга бораётган қизлар сони толиблар давридаги кўрсаткичдан юқори, аммо барча қизлар мактабга боришига эришиш учун ҳали кўп чора кўрилиши керак.

Ҳукумат тарқатган маълумотларга кўра, Афғонистонда 3,5 миллион ёш бола мактабга бормайди. Уларнинг 85 фоизи қизлардир.

Ўсмир қизларнинг фақат 37 фоизигина савод чиқарган. Савод чиқарган ўғил болалар эса 66 фоизни ташкил этади.

XS
SM
MD
LG