Линклар

Шошилинч хабар
29 июн 2022, Тошкент вақти: 05:36

Қозоғистонда Журналистлар уюшмаси собиқ раиси озодликка чиқди


Сейтқази Матаев

Қозоғистон журналистлар уюшмасининг собиқ раиси Сейтқази Матаев озодликка чиқарилди.

Матаев ўтган йилда товламачилик ва солиқдан бўйин товлаганликда айбдор деб топилиб, олти йилга қамалган эди.

4 декабрь куни Журналистлар уюшмаси собиқ раисини ўзи билан бир вақтда беш йилга озодликдан маҳрум этилган ўғли Асет Матаев ҳам яқинда озодликка чиқишига умид қилишини билдирди.

Қапчағай шаҳри суди ўтган ойда Матаевни муддатидан олдин озодликка чиқаришга қарор қилган эди.

Сейтқази ва Асет Матаевлар ўтган йилнинг февраль ойида қўлга олинган эди. Ота-болага давлат ахборот буюртмасини бажаришда бир неча юз миллион танга маблағ ўмарганлик айби қўйилган.

Матаевлар зиммаларига юкланган айбловларни тан олмай келади.

Жорий йилнинг апрель ойида Матаев амнистияга учраб, унга чиқарилган ҳукм икки йил ва саккиз ойга қисқартирилган эди.

XS
SM
MD
LG