Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2018, Тошкент вақти: 07:17

Шимолий Корея қишки Олимпиада ўйинларига делегация юборишга рози бўлди


Шимолий Корея февраль ойида Жанубий Кореянинг Пхеняхан шаҳрида бўладиган қишки Олимпиада ўйинларига делегация юборишга рози бўлди.

Бундай қарорга икки давлат вакиллари чегарада жойлашган қишлоқда учрашганидан кейин келинди.

Бу икки Корея вакилларининг кейинги икки йилда илк маротаба учрашишидир.

Музокаралар Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилаш ташаббуси билан чиққанидан кейин ўтказилди.

Шимолий Корея расмийлари қишки Олимпиадага ҳукумат расмийлари, спортчилар, журналистлар ва бошқалар юборилишини билдиришди.

Жанубий Корея унификация вазирига кўра, Сеул Пхеньянни катта делегация юбориб, очилиш ва ёпилиш маросимларида Жанубий Корея билан биргаликда параддан ўтишни таклиф қилган.

Жанубий Корея, шунингдек, чегаранинг икки тарафида яшайдиган оилалар учрашишига имкон беришни таклиф қилган.

Шимолий Корея эса ўз навбатида ҳар икки тараф диалог орқали тинчлик ва ярашиш учун курашиши керкалигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG