Линклар

Шошилинч хабар
14 август 2018, Тошкент вақти: 13:33

Доғистонда "Мемориал" ташкилоти машинасига ўт қўйилди


«Мемориал» инсон ҳуқуқлари ташкилоти Доғистонда номаълум шахслар ташкилотнинг хизмат автомобилларидан бирига ўт қўйганини билдирди.

Ҳужум 22 январь куни кечги маҳал Махачкала шаҳрида амалга оширилган.

«Волга» русумидаги автомобиль ҳайдовчисига қўшниси қўнғироқ қилиб, машинаси ёнаётганини айтган. Натижада ҳайдовчи ва қўшнилар ўтни ўчиришга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни «Мемориал» ўзининг Ингушетиядаги офисига ўт қўйилганини билдирган эди.

Ташкилот расмийлари ушбу ҳужумлар ташкилотнинг Шимолий Кавказдаги фаолиятини чеклашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир бўлаги эканлигини айтишмоқда. Ташкилотнинг етакчи аъзоси Олег Орлов ҳужумларни «террор ҳужуми» дея баҳолади.

Ой бошида «Мемориал» ташкилотининг Грознийдаги раҳбари Оюб Титиев наркотик сақлаганликда айбланиб қўлга олинган эди.

Титиев ва унинг тарафдорлари эса полиция атайин унинг машинасига гиёвҳанд модда ташлаб қўйганини айтишмоқда.

АҚШ, Европа Иттифоқи расмийлари ва халқаро ҳуқуқ ташкилотлар Титиевга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини таъкидлаган ҳолда, Россия ҳукуматини уни зудлик билан қамоқдан озод этишга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG