Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:54

Эрдўғон Ватиканда Рим папаси билан учрашди


5 февраль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Рим папаси Франциск билан учрашди. Учрашув давомида минглаб полиция ходими тартиб сақлаб турди.

Эрдўғон ва Рим папаси Қуддус шаҳри мақоми ҳамда АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан шаҳарнинг Исроил пойтахти ўлароқ тан олинганини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Эрдўғон офиси эълон қилган билдирувда президент папа Франциск билан Қуддус шаҳри мақоми, Туркия ва Ватикан ўртасидаги алоқалар, Сурия, муҳожир бўҳрони, терроризм, ксенофобия ва исломофобия масалаларини муҳокама қилишни режалаштираётгани айтилади.

Ватикан Исроил ва Фаластин учун икки давлат тузиш ечимини қўллайди.

Туркия президенти Ватиканга расмий ташриф билан сўнгги марта бундан 59 йил олдин борган эди.

XS
SM
MD
LG