Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2018, Тошкент вақти: 22:54

Қўчқоротадаги ёнғинда ўзбекистонлик муҳожирлар жабрланди


Иллюстратив сурат.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Қўчқорота шаҳридаги кафелардан бирида чиққан ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди.

Жалолобод вилоят ичики ишлар бошқармасининг билдиришича, 21 февраль куни кечқурун Қўчқоротадаги “Азия” кафесининг новвойхонасида газ портлаши оқибатида ёнғин юз берди.

Газ портлаши ва ёнғин оқибатида жами тўрт киши жабрланди. Уларнинг уч нафари Наманган шаҳридан мазкур кафега ишлаш учун келган 23-24 ёшли Ўзбекистон фуқароларидир.

Жабрланганлардан уч нафари Қўчқорота шаҳар касалхонасига, бир нафари Ўш вилоят касалхонасига ётқизилди.

Шифокорларнинг айтишича, жабрланганлардан икки нафарининг аҳволи ўта оғир, икки нафарининг аҳволи ўртача оғир.

XS
SM
MD
LG