Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2018, Тошкент вақти: 05:06

Рамазон ҳайити нишонланмоқда, президент ҳайит билан табриклади


Тошкендаги масжидлардан бирида намоз ўқилмоқда.

Рамазон ҳайитини 15 июнда нишонлаш тўғрисидаги қарор Тошкентда ташкил этилган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон диний идоралари вакиллари учрашувида қабул қилинган.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан табрик йўллади.

“Ўзбекистонимиз янги тараққиёт босқичига қадам қўйиб, барча соҳаларда ўзгариш ва янгиланишлар кучайиб бораётгани, Рамазон ҳайити муносабати билан юртимизда уч кунлик дам олиш эълон қилингани бу йилги байрамга алоҳида файз ва тароват бағишламоқда”, дейилади, жумладан, табрикда.

Рамазон ҳайитини уч кун нишонлаш президентнинг 2017 йил 28 декабрдаги "2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги фармонида белгилаб берилган.

Ҳайит арафасида президентнинг 12 июнда имзоланган "Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонига асосан 226 нафар маҳбус афв этилди.

Бу Ўзбекистонда Рамазон ҳайити муносабати билан берилган энг биринчи амнистия бўлди.

XS
SM
MD
LG