Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:34

Толибон лидери АҚШни тўғридан-тўғри музокараларга чақирди


Афғонистондаги толибон лидери ташқи кучлар "оккупация"си тугамас экан Афғонистонда тинчлик бўлмайди деб айтган.

18 август куни Қурбон ҳайити муносабати билан қилган мурожаатида Мулла Ҳайбатулла Оҳунзода толибон "исломий мақсадлари" ва Афғонистон сувренитети масаласида содиқ қолади, деб таъкидлаган.

Оҳунзода Афғонистонда урушни тўхтатиш учун АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини ҳам айтган.

Толибон сўнгги йилларда Афғонистонда бир қанча ҳудудларни ишғол қилиб, назоратини кенгайтиришга эришди.

Жорий ҳафтада толибон жанггарилари Ғазни вилоятининг 5 туманини ишғол қилди.

Ўтган ҳафтада толибон делегацияси Тошкентга келиб музкаралар ўтказгани ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган эди.

Ташриф беш кун давом этган, музокаралар чоғида ҳаракатни Қатардаги сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббос Станикзай бошчилигидаги ҳайъат намоён этган.

Толибон Тошкенга нима учун келгани ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги музокараларда Афғонистондаги тинчлик жараёни истиқболларига эътибор қаратилганини билдириш билан чекланган.

XS
SM
MD
LG