Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2019, Тошкент вақти: 18:57

Президент Мирзиёев миллиардер Алишер Усмоновни орден билан мукофотлади


Шавкат Мирзиёев ва Алишер Усмонов.

Президент Шавкат Мирзиёев 29 августда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллардер Алишер Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фармонда айтилишича, мазкур орден Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш, инвестицион лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси, диний-маданий аҳамиятга эга бўлган объектларни барпо этиш борасидаги фаол иштироки учун берилди.

Аввалроқ Алишер Усмонов Ўзбекистондаги қатор лойиҳаларни молиялаштираётгани, жумлдан, тарихий обидаларни таъхмирлаш лоийҳасига 2018 йилда юз миллион доллар ажратгани хабар қилинган эди.

Алишер Усмонов Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази қурилишини молиялаштирди. Шунингдек, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳомийсига айланиб, клубга янги стадион қурилиши учун 100 миллион доллар сармоя киритмоқда.

29 август куни президент Шавкат Мирзиёев Бекобод металлургия комбинатига борган ва қуйиш-прокатлаш комплекси қурилиши тамал тошини қўйиб берган эди.

Маълумотларга қараганда, мазкур комбинатда 2017 йили Усмоновнинг кўмаги билан металлургия кластерини яратиш ва ривожлантириш соҳасида жаҳон миқёсидаги нуфузга эга хорижий SFI Management Group жалб этилган. Бунинг натижасида 70 миллион доллардан ортиқроқ маблағ жалб этилиб комбинат маҳсулоти рақобатбардошлигини оширадиган металл компонентлар олингани билдирилган.

Расмий хабарларда айтилишича, жорий йилнинг 9 ойида комбинатда металл-прокат ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга, фойда эса қарийб 3 баробарга ортиши кутилмоқда.

20 августда “Ўзбекистон 24” телеканеали Алишер Усмонов Ўзбекистоннинг саноат корхоналарини қайта тиклашга ёрдам бераётгани, маданият, спорт ва маорифга пул сарфлаётгани тўғрисидаги кўрсатувни эфирга узатган эди.

Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги айтиладиган Алишер Усмонов¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келиши билан ўз тарихий ватанига таклиф қилишса¸ бизнес қилишга тайëрлигини билдирган.

Ислом Каримов даврида Ўзбекистонда бевосита тадбиркорлик билан шуғилланмаган Усмоновнинг Шавкат Мирзиëев билан яқин муносабатда экани Тошкент раҳбарининг БМТ Бош ассамблеяси мажлисида қатнашиш учун Нью-Йоркка қилган сафари давомида очиқ кўринган эди.

Ўшанда Мирзиëев Ўзбекистон президентига берилган махсус учқичда эмас¸ Алишер Усмоновнинг шахсий самолëтида АҚШга бориб-келган эди.

Бу факт ошкор бўлиши ортидан президент матбуот хизмати¸ Усмонов учқичининг бозор нархида ижарага олинганини билдирган.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG