Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 10:04

Иккинчи хотинини “арматура” билан уриб майиб қилган эрни психолог текширади


Шоҳнигор Музаффарова уни калтаклаган "шаръий эри" билан аввалига яхши яшаган.
Шоҳнигор Музаффарова уни калтаклаган "шаръий эри" билан аввалига яхши яшаган.

17 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яйпан туман судида 30 яшар бешариқлик Шоҳнигор Музаффарованинг бурнини “арматура билан уриб синдирганликда ва ноанъанавий тарзда (орал) жинсий алоқага зўрлаганлик”да айбланаётган 33 яшар фуқаро, бешариқлик тадбиркор устидан ўтказилаётган суд жараёнининг учинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Бундан олдинги икки мажлис 5 ва 11 октябрда бўлган эди.

Маҳкаманинг 17 октябрь кунги мажлисида айбланувчининг адвокати қарши даъво билан чиқиб Шоҳнигор Музаффаровани туҳмат ва ëлғон кўрсатма беришда айблашни талаб қилган.

Озодлик суд котиби, жабрланувчи ҳамда судланувчининг адвокати билан суҳбат ва прокуратура айблов хулосаси¸ суд тергов ҳужжатлари асосида юз берган воқеани ўрганди.

Иккинчи хотинини “арматура” билан уриб майиб қилган эрни психолог текширади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:05 0:00
Бевосита линк

Озодллик тасаруфида нусхаси мавжуд бўлган Фарғона вилоят прокурори биринчи ўринбосари Б. Исмоилов тасдиқлаган 304052 рақмли айблов хулосасида “Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш. Муттасил равишда дўппослаш ёки бошқача ҳаракатлар билан қийнаш) билан айбланаëтган шахсга нисбатан қамоқ эхтиëт чораси” қўллангани айтилади.

Жиноят ишлари бўйича Яйпан туман суди котибининг 17 октябрь куни Озодликка айтишича, “Суд раиси 17 октябрь кунги мажлисда айбланувчининг зимммасидан 138-модда.(Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) айбини олиб ташлаган. Шунингдек жабрланувчи тараф адвокати талаби билан айбланувчи “Садизмга мойиллигини текшириш учун суд психиатрия текширувидан" ўтказилиши белгиланган.

Суд котибининг айтишича¸ суднинг кейинги мажлиси 24 октябрда бўлади.

- Судда айбланувчининг 40 сантиметрлик арматура билан жабрланувчини уриб, уни уч кун қамаб қўйгани бўйича исбот ва даллиллар кўриб чиқилди. Айбланувчининг адвокатлари билдирган эътирозлар тингланди. Суд бугун ҳукм чиқармади. Кейинги мажлис келаси чоршанбада бўлади¸ - деди суд котиби.

Бу Қўқонда бўлган эди

Суд котибининг Озодликка айтиб беришича¸ жорий йил июнь ойида Қўқон шаҳар ИИБси ходимлари Ҳўқандий кўчасида бир аëл учинчи қаватдан тушиб кетгани юзасидан воқеа жойига боришган:

- ИИБ ходимлари ўша кўчада бели синиб ëтган аëлни кўришган. Бу аëл учинчи қаватдан пардаларни бир-бирига бойлаб осилиб тушаëтганда ип узилиб кетган. ИИБ ходимлари бу аëл, яъни Шоҳнигор Музаффарованинг бешариқлик эркак томонидан калтакланиб, уч кун давомида қамаб қўйилганини аниқлаб, ишни судга оширишди.

Судда жабрланувчи сифатида иштирок этаëтган Шоҳнигор Музаффарова Озодлик билан суд мажлисидан кейин суҳбат чоғида уни калтаклаб қамаб қўйган одамнинг иккинчи хотини эканлигини айтиб берди:

- Ўша куни мени бўйимда бўлиб қолганини билиб, дала жойга обориб сувга пишиб урди. Кейин биринчи хотинини чақириб келиб¸ хотинимнинг оëғини ўп деди. Мен йўқ десам арматура билан уриб мажбур қилиб кундошимнинг оëғини ўптирди. Кейин уриб бурнимни синдирди. Жароҳати битиб кетсин, деб Қўқондаги квартирасига обориб устимдан қулфлаб кетиб қолди. Пардалардан арқон эшиб пастга тушмоқчи бўлганимда беҳосдан йиқилиб белим синди.

У “шаръий хотин” эди

Озодлик зўравонликда айбланаëтган “эр” манфаатини ҳимоя қилаëтган ҳуқуқшунос билан гаплашди. Исми эфирда айтилишини истамаган ҳуқуқшунос “воқеани оддий безорилик” деб атади:

- Биринчидан, А.А. (Айбсизлик презумциясига кўра исми айтлиайди - таҳр.) Шоҳнигор Музаффарованинг шаръий хотини. Унга Фарғонадаги имом никоҳ ўқиган. Демак, бу эр-хотин ўртасидаги маиший жанжал. Мен терговни олиб борган капитан Мадраҳимовга буни тушунтирдимку?! Ноанъанавий тарзда (орал) жинсий алоқага зўрлаганлик масаласига ҳам ойдинлик киритсам. Бу бўлган¸ лекин калтакланган куни эмас. Олдин ўзаро розилик билан қилган.

Озодлик қўлидаги мавжуд бўлган суд-тергов ҳужжатларида Шоҳнигор Музаффарованинг шаръий хотин эканлиги айтилади. Музафарованинг ўзи Озодлик билан суҳбатда уларнинг никоҳини Яйпан туманидаги Қосимжон домла ўқиб қўйганлигини айтиб берди.

Ўзбекистон прокуратураси мулозимига кўра¸ "шаръий никоҳ атамаси ҳеч бир ҳуқуқий мақомга эга эмас ва Ўзбекистон қонунчилигида шаръий никоҳ тушунчаси йуқ".

Айни пайтда айбланувчининг адвокати ўз ҳимоя линиясини «эр-хотин жанжали» деган формат устига қурганлигини таъкидлади.

Адвокат ўз мижозининг айбсиз эканлигини урғулаб, унга туҳмат қилган Музаффарованинг ўзини жазога тортиш керак деб ҳисоблайди:

- Мен Шоҳнигор Музаффаровани ЖКнинг 139- моддаси (Туҳмат) ва 128-моддаси (Ёлғон кўрсатма бериш) бўйича айблаш ҳақида таклиф киритдим. Музаффарова кейинги суд мажлисида жабрланувчидан айбланувчига айланишига ва менинг мижозим қамоқдан озод бўлишига ишонаман.

"Кечирмайман"

Шоҳнигор Музаффарова 17 октябрь кунги суд мажлисидан кейин озодлик билан суҳбатда ўзини калтаклаган “золим эр жазоланиши керак” деб ҳисоблайди.

- Уни кечирмайман. Иккиқат пайтимда мени уриб калтаклаб хор қилгани учун ҳам кечирмайман, деди олти ойлик ҳомиладор эканлигини таъкидлаган Шоҳнигор Музаффарова.

Бешариқ туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Гулчеҳра Юлдашеванинг ëрдамчиси Озодлик билан суҳбатда «калтакланган» Шоҳнигор Музаффарова иши ҳоким ўринбосарининг назоратида эканлигини билдирди.

Шоҳнигор Музаффарованинг ишини Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўз назоратига олган.

Озодлик «калтакланган иккинчи хотин» билан боғлиқ суд жараëнини кузатишда давом этади.

XS
SM
MD
LG