Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:32

Покистон Толибон ҳаракатининг раҳбарларидан бирини қамоқдан озод қилди


Карачи шаҳри
Карачи шаҳри

Покистон маҳаллий матбуотига кўра, 8 йил муқаддам ҳибсга олинган Афғонистондаги Толибон ҳаракати раҳбарларидан бири Абдул Ғаний Бародар қамоқдан озод этилган.

"Ассошиэйтд Пресс" ахборот агентлигининг Покистон истиҳбороти расмийларига таяниб хабар беришича, Толибон ҳаракати асосчиларидан бири мулло Абдул Ғаний Бародар "юқори даражадаги музокаралардан кейин" қамоқдан чиқарилган.

Бародар Толибон ҳаракати асосчиси мулло Умардан кейинги энг юқори қўмондон ҳисобланарди ва 2010 йилда Карачи шаҳрида ҳибсга олингунга қадар ҳаракатнинг Афғонистон жанубидаги ҳарбий амалиётларига раҳбарлик қиларди.

Хабарларга кўра, унинг озод этилиши ғарб дастаклаган Кобул ҳукумати ва жангарилар ўртасида тинчлик музокараларини қайта бошлашга қаратилган АҚШ сай-ҳаракатларига боғлиқ бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG