Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 00:01

Ўзгидромет келгуси ҳафта бошида Ўзбекистонда "аномал" иссиқ бўлишини башорат қилмоқда


Ўзбекистонда "аномал" иссиқ бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда "аномал" иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати марказининг 27 июнь куни хабар қилишича, 30 июнь — 2 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудида "ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган аномал иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда".

Кундуз кунлари ҳарорат 40-43 даража, жанубий чўл ҳудудларда 44-45 даражагача кўтарилади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида гармсел эҳтимоли мавжуд.

Гидрометеорология хизмати марказига кўра, иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими Ўзбекистонга Эрондан Туркманистон орқали кириб келиши кузатилади.

XS
SM
MD
LG