Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:27

Афғонистон "Исломий давлат" жангарисини Покистонга экстрадиция қилишдан бош тортди


Аслам Фаруқий 2019 йилнинг июлидан бери «Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлимига етакчилик қилиб келади
Аслам Фаруқий 2019 йилнинг июлидан бери «Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлимига етакчилик қилиб келади

Афғонистон ҳукумати «Исломий давлат» ҳарбий гуруҳининг қўлга олинган ҳарбий етакчисини Покистонга экстрадиция қилмайди. Расмий Қобул ушбу қарорини икки давлат ўртасида расмий экстрадиция келишуви йўқлиги билан изоҳлади.

9 апрель куни Исломобод Қобулдан «Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлими етакчиси Аслам Фаруқийни экстрадиция қилишни сўраган эди.

Покистон Ташқи ишлар вазирилигининг маълум қилишича, Афғонистоннинг Покистондаги элчиси билан бўлиб ўтган учрашув давомида Исломобод расмийлари Фаруқий Афғонистонда Покистонга қарши амалиётларда қатнашгани гумон қилинаётганини айтиб, уни экстрадиция қилишни илтимос қилган.

Вазирлик билдирувида икки мамлакат терроризмга қарши ҳамкорликда курашиши лозимлиги айтилади.

Афғонистон расмийлари ҳақиқий исми Абдулла Оракзай бўлган Фаруқий 4 апрель куни қўлга олинганини маълум қулган.

Хабарларга кўра, Фаруқий 2019 йилнинг июлидан бери «Исломий давлат»нинг Афғонистондаги бўлимига етакчилик қилиб келади

XS
SM
MD
LG