Линклар

Шошилинч хабар
29 октябр 2020, Тошкент вақти: 12:00

АҚШ сўнгги ўн йил ичида илк бор ўз тупроғидан халқаро станцияга фазогирларни юборади


АҚШ фазо агентлиги - NASA ҳамда SpaceX хусусий ширкати 27 май куни Халқаро фазо станциясига (ХФС) фазогир учиради.

2011 йилдан бери ҳали бирор марта АҚШ тупроғидан халқаро фазо станциясига экипажли кема учирилгани йўқ.

17 апрель куни NASA директори Жим Брайденстайн Twitterда «27 май куни @NASA яна бир бор Америка тупроғидан Америка ракетасида америкалик астронавтларни учиради», деб ёзди.

2011 йилдан бери фазогирлар ХФСга фақат Россиянинг «Союз» ракеталари бортида чиқариб келинган. NASA ўзининг Space Shutlle дастурини 2011 йилда тўхтатиб қўйган эди.

27 май куни Falcon 9 ракетасига ўрнатилган Crew Dragon кемаси бортида Роберт Бенкен ҳамда Даглас Хёрли учади.

Хабарларга кўра, бу икки астронавт бир неча йилдан бери ушбу парвозга ҳозирлик кўриб келмоқда.

Айни дамда ХФС бортида бир нафар америкалик, икки нафар россиялик фазогир бор.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG