Линклар

Шошилинч хабар
12 май 2021, Тошкент вақти: 17:14

Коронавируснинг янада юқумли "Жанубий Африка тури" Россияга етиб борди


Россияда коронавируснинг Жанубий Африкада аниқланган янги штаммини юқтириш ҳолати илк бор қайд этилди. Бу ҳақда Роспотребнадзор маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, яқинда мамлакатда илмий номи SARS-CoV-2 бўлган коронавирусни генетик таҳлил қилиш учун 8 159 та намуна тўпланган.

«Британиялик вариантга тегишли 28 та изолят аниқланди, Жанубий Африка варианти бўйича иккита ҳолат аниқлади; Бразилия вариантига тегишли ҳеч қандай изолят аниқланмади. 16 та ҳолатда бошқа мутациялар кузатилди», - дейилади Роспотребнадзор баёнотида.

Роспотребнадзорнинг таъкидлашича, вазият назорат остида.

Бугунга қадар Буюк Британия, Жанубий Африка ва Бразилияда коронавируснинг янги штаммлари аниқланган эди.

Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу вариантлар янада юқумлидир.

XS
SM
MD
LG