Линклар

Шошилинч хабар
08 май 2021, Тошкент вақти: 05:50

Исроилда диний фестивалда юзага келган тиқилинчда ўнлаб одам ўлди


Жума куни Исроилда диний маросим давомида юзага келган тиқилинчда ўнлаб одам ўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Тиқилинч ўн минглаб тақводор яҳудий Мерон тоғида жойлашган раввин Шимон бар Иохай мақбараси олдида йиллик Лаг ба-Омер байрамини нишонлаш учун тўпланган пайтда юзага келган.

Лаг ба-Омер байрами давомида диндорлар тун бўйи ибодат қилади, мистик қўшиқларни куйлайди ва рақсга тушади.

Гувоҳларнинг айтишича, тиқилинч тор йўлакдан ўтиш пайтида юзага келган.

Тез ёрдам хизмати маълумотларига кўра, 103 киши жароҳат олган. “Channel 12” телеканали 40 қа яқин одам ўлгани, улар орасида болалар ҳам борлигини хабар қилди.

Маросимда аёллар алоҳида, эркаклар алоҳида қатнашади. Гувоҳлар олган видеолардан тиқилинч эркаклар орасида содир бўлганини хулоса қилиш мумкин.

XS
SM
MD
LG