Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 17:58

Европа Иттифоқига раислик Францияга ўтди. Макрон кучли Европани тузишга чақирди


Франция 2022-йил 1-январдан бошлаб кейинги олти ой давомида Европа Иттифоқига раислик қилади. Франция президенти Эммануэл Макрон кучли, суверен ва бирлашган Европани тузишга чақирди.

Макрон Европа Иттифоқини янада кучли, улкан сиёсат юритувчи давлатлар бирлашмасига айлантириш ва 27 давлатдан иборат блок доирасидаги алоқаларни мустаҳкамлашни мақсад қилиб қўйганини билдирди.

- Биз Европа чегараларидаги ҳамкорликдан ташқи дунёда нуфузли, тўлиқ мустақил, ўз танловида эркин ва ўз тақдирининг хўжайини бўлган Европага ўтишимиз керак, деди Макрон декабр ойи бошида Франциянинг Европа Иттифоқига раисликни ўз зиммасига олиши арафасида қилган чиқишида.

Париж таклифлари орасида блокнинг "стратегик суверенитетини" мустаҳкамлаш, блок манфаатларига мос келган тақдирда Қўшма Штатлардан кўпроқ мустақил сиёсат юргизиш ғоясини ҳам илгари сурди. Макрон, шунингдек, АҚШнинг “хавфсизлик соябони”га таянмаслик учун Европа Иттифоқининг биргаликдаги мудофаасини ривожлантиришни мақсад қилганини айтди.

АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийларининг айтишича, “стратегик суверенитет” ва Европа мудофаа лойиҳалари ҳамкорликда иш беради ва НАТО ўрнини босолмайди.

Франция, шунингдек, блок аъзолари ўртасида миграция масалалари бўйича мувофиқлаштиришни яхшилаш, жумладан, блокнинг ташқи чегараларидаги инқирозларга жавобан фавқулодда чоралар кучларини яратиш учун ўз раислигидан фойдаланмоқчи.

Франция ҳукумат раҳбари эълон қилган бошқа устувор йўналишлар қаторига ЕИ давлатлари коронавирус пандемиясидан кейин ўз иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолишга ҳаракат қилаётган бир пайтда блокка аъзо давлатларда энг кам иш ҳақини белгилаш, IT соҳасидаги гигант компаниялар фаолияти устидан назоратни кучайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва Европа Иттифоқининг қатъий бюджет тақчиллиги қоидаларини ўзгартириш киритилди.

XS
SM
MD
LG