Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 18:12

Қозоғистонлик шахматчи блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди


Бибисара Асаубаева мактаб ёшиданоқ деярли барча мусоқаларда ғолиб чиққан

17 ёшли шахматчи Бибисара Асаубаева Полшада ўтказилган блиц бўйича катталар орасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда хабар қилган Қозоғистон шахмат федерацияси (КШФ)га кўра, Бибисара “олтини” Қозоғистон учун шахмат бўйича жаҳон чемпионатларида келтирган биринчи медалидир. Шунингдек, 17 яшар Асаубаева шахмат тарихида энг ёш жаҳон чемпиони ҳам бўлди.

Блиц - бу тез шахмат ўйини тури бўлиб, унда шахмат фигураларини суришга вақт чекланган. 28 декабр куни Бибисара Асаубаева тезкор шахмат (рапид) бўйича ҳам жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритди.

“Бибисара Асаубаева FIDE доирасида ўтказилган World Rapid and Blitz 2021 мусобақасининг блиц-2021 турнири ғолибига айланди. Турнир бошиданоқ Бибисара рақибларидан катта устунликка эришди ва турнир якунига бир тур қолганида ғалаба қозонди. Бу миллий спорт тури учун тарихий воқеадир, чунки шахматчимиз жаҳон шахмати тарихида шахмат бўйича энг ёш жаҳон чемпионига айланди”, дейилади ҚШФ хабарида.

Бибисара Асаубаева Қозоғистоннинг энг кучли шахматчиларидан бири. У аввалроқ классик шахмат бўйича 8, 10, 12 ва 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида жаҳон чемпиони, 7-9 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.

Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати шахмат тақвимидаги кўпчилик шахмат ишқибозлари учун энг кутилган тадбирлардан биридир. Кенг кўламли тадбирда дунёнинг 50 давлатидан 200 нафарга яқин спортчи – жаҳон чемпионлари ва вице-чемпионлари, амалдаги мамлакат чемпионлари ҳамда жаҳоннинг рейтинги юқори шахматчилар иштирок этди. Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатининг умумий мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этди”, дейилади Қозоғистон шахмат федерацияси.

Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтган худди шу мусобақада ўзбекистонлик 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионига айланган эди.

Мусобақанинг 13-босқичи якунларига кўра тўрт шахматчи – Нодирбек Абдусатторов, Ян Непомнящий, Магнус Карлсен ва Фабиано Каруана 9,5 очкодан жамғарган, бироқ чемпионлик учун қўшимча кўрсаткичлари энг яхши бўлган ўзбекистонлик Н. Абдусатторов ва россиялик Ян Непомняшчий беллашган. Ҳал қилувчи босқичда ёш шахматчи россиялик рақибини мағлубиятга учратиб, чемпионлик унвонини қўлга киритган.

Ундан аввалроқ эса Нодирбек Абдусатторов амалдаги чемпион, норвегиялик Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонган эди.

XS
SM
MD
LG