Линклар

Шошилинч хабар
18 январ 2022, Тошкент вақти: 17:54

Қозоғистонда намойишларда қурбон бўлганлар хотирасига умуммиллий мотам эълон қилинди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 10 январни Қозоғистонда содир бўлган воқеаларда қурбон бўлганлар хотирасига умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Берик Уали “Фейсбук”да маълум қилган.

Мазкур қарор “кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан” қабул қилинди, деб ёзган у.

Қозоғистонда норозиликлар янги йил бошидан бери давом этмоқда.

Оммавий намойишлар чоғида ҳокимият мамлакатнинг энг йирик шаҳри бўлмиш Олмаотада бир неча кун назоратни қўлдан бой берди. Шаҳарда талончилик ва мародёрлик ҳоллари бўлганлиги қайд этилган. Ҳукумат шаҳар террорчилар томонидан босиб олинганини эълон қилди ва армия бўлинмалари ёрдамида қайтадан назорат ўрнатди.

Тўқнашувларда қурбон бўлганлар сони, турли манбаларга кўра, ўнлар ва ҳатто юзлар билан ўлчанади – бу бўйича расмий маълумот ҳануз эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG