Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:28

Туризм ва спорт вазирлиги иккига бўлинди - вазирлар сони 25 тага етди


Бош вазир ўринбосари  Азиз Абдуҳакимов Туризм ва маданий мерос вазирлигига раҳбарлик қилади.
Бош вазир ўринбосари  Азиз Абдуҳакимов Туризм ва маданий мерос вазирлигига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Туризм ва спорт вазирлиги негизида икки вазирлик ташкил қилинди.

Булар — Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирликларидир.

18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси янги ташкил қилинган мазкур икки вазирликка раҳбарларни тасдиқлади.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Туризм ва маданий мерос вазирлигини, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасига раҳбарлик қилган Адҳам Икромов эса Спортни ривожлантириш вазирлигини бошқаради.

Янги ташкил қилинган Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги мустақиллик йилларида “Ўзбектуризм” агенлиги, сўнгра “Ўзбектуризм” миллий компанияси, сўнг Туризм ва спорт вазирлиги номлари остида фаолият олиб борган.

Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги эса дастлаб Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, сўнг Маданият ва спорт вазирлиги, 2017 йилдан бошлаб Туризм ва спорт вазирлиги номлари остида фаолият кўрсатди.

Вазирликларни иккига бўлиш натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматидаги вазирлар сони 25 тага етди. Сўнгги йилларда Президент Мирзиёев давлат бошқарув аппаратини қисқартириш ва оптималлаштиришга доир қатор қарорлар чиқарган, айни пайтда қатор янги вазирлик ва агентликлар ташкил этилган.

XS
SM
MD
LG