Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 23:29
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Байден Польша президенти ва вазирлари билан учрашди

АҚШ президенти Жо Байден Польша пойтахти Варшавага ташрифи чоғида Украина ҳукумати вазирлари ва Польша президенти Анжей Дуда билан учрашди.

“Ишончим комилки, Владимир Путин НАТОни парчалаш, шарқий ва ғарбий қанотларни ажратиш, ўтмиш тарихига асосланиб, халқларни бўлиш имкониятига эга бўла олишига ишонган”, - деди Байден.

"Аммо у буни уддалай олмади - биз бирдамлигимизни сақлаб қолдик", деб қўшимча қилди Байден.

Украина Мудофаа вазирлиги яна бир рус генерали ўлдирилганини билдирди

Украина Мудофаа вазирлигига кўра, яна бир россиялик генерал, генерал-лейтенант Яков Резанцев Херсон яқинида ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлган.

Резанцев Россия Қуролли Кучларининг 49-армияси қўмондони эди.

Украина оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, генерал Россия қўмондонлик пункти сифатида фойдаланадиган ва украиналик ҳарбийлар томонидан бир неча бор ҳужумга учраган Чернобаевка авиабазасида ўлдирилган.

Хабар қилинишича, Резанцев ўлдирилган тўртинчи россиялик генерал бўлиб, баъзи Ғарб таҳлилчилари нега бундай юқори мартабали россиялик ҳарбийлар фронт чизиғига бунчалик яқин эканига ҳайрон бўлишмоқда.

Уруш пайтида расмийларнинг маълумотларини дарҳол тасдиқлаш имконсиз.

Жо Байден Дмитрий Кулеба ва Алексей Резников билан учрашди

25 март куни Жо Байден Полшага учиб келди
25 март куни Жо Байден Полшага учиб келди

АҚШ президенти Жо Байден ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба ва Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан учрашди.

Бугун эрта тонгда Дмитрий Кулеба ва Алексей Резников АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан учрашганди.

Бу учрашувдан сўнг Кулеба Твиттерда: “2+2 формати Украинанинг Россия агрессиясига қарши туриш қобилиятини кучайтириш учун ҳам сиёсий, ҳам мудофаа соҳасида амалий ечимларни излаш имконини беради”, - деб ёзди.

Музокаралар натижалари ҳозирча эълон қилинмаган.

АҚШ президенти бугун Украинадаги уруш ҳақида “катта нутқ” қилиши кутилмоқда. Current Time телеканали Тошкент вақти билан соат 20: 00да бошланадиган Байденнинг нутқини жонли эфирда намойиш этади.

Киев шаҳри ва вилоятида комендантлик соати яна кучайтирилади

Киев шаҳар мери Виталий Кличко комендантлик соати 26 март соат 20: 00 дан 28 март, душанба куни эрталаб соат 7: 00 га қадар амалда бўлишини маълум қилди.

Шаҳар бўйлаб фақат махсус рухсатномага эга автотранспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади. Жамоат транспорти, дўконлар, дорихоналар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ишламайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG