Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 06:07
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Уруш бошланганидан бери 158 бола ҳалок бўлди - Украина Бош прокуратураси

Россиянинг Украинага босқини бошланганидан буён 158 бола ҳалок бўлди.

Украина Бош прокуратурасининг янги маълумотларига кўра, уруш давомида 254 нафар бола жароҳатланган.

Болаларнинг аксари Киев, Донецк, Харьков ва Чернигов вилоятларида жабрланган.

869 та таълим муассасаси бомбардимон оқибатида вайрон бўлган. Энг ёмон аҳвол Донецк, Харьков, Николаев, Суми, Киев, Херсон, Житомир, Чернигов вилоятлари ва Киев шаҳрида.

ЮНЕСКО: Украинада уруш бошланганидан бери 53та обида варон этилган

MARIUPOL
MARIUPOL

Уруш бошланганидан бери Украинада ЮНЕСКО мероси сифатида тан олинган 53та обида вайрон қилинган. Ташкилот сунъий йўлдош тасвирлари ва Украина расмийларининг маълумотларини текширишда давом этмоқда ва вайронагарчиликлар бунданда кўп бўлишини тахмин қилмоқда.

ББC маълумотларига кўра, Киев, Харьков ва Чернигов вилоятларида 29та ибодатхона, 16 та тарихий бино, тўртта ёдгорлик ва тўртта музей шикастланган ёки бутунлай вайрон бўлган.

Энг оғир жанглар кечаётган Донецк вилоятидан маълумот ҳозирча ЮНЕСКОда йўқ.

Пентагон Украинага яна 300 миллион долларлик қурол ва жиҳозлар етказиб беради

Ёрдам пакетига лазер билан бошқариладиган ракеталар, камикадзе дронларининг янги партияси, Puma разведкачи дронлари, дронга қарши қуроллар, зирҳли машиналар, пулемётлар, ўқ-дорилар, тиббий буюмлар киради, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Бундан ташқари, The New York Times нашри аноним манбага таяниб, АҚШнинг Европа иттифоқчилари ихтиёрида бўлган совет танкларини Украинага юбориш режалари ҳақида хабар берди.

Мариупол учун жанглар давом этмоқда

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби 1 апрель куни Россия армияси Мариуполни тўлиқ ишғол қилиш ҳаракатида эканини билдирди. Украина президенти маъмурияти бошлиғи маслаҳатчиси Алексей Арестович сўнгги брифингда “Мариупол таслим бўлмаяпти”, деб айтди.

Беш ҳафтадан бери қамалда қолаётган Мариуполда айрим туманларнинг бир қисми Россия қўшини, бир қисми украин ҳарбийлари назорати остида қолмоқда.

1 апрель куни Мариупол депутатлар кенгаши 2000 киши шаҳардан эвакуация қилингани ва Бердянск орқали Запарожьега 42 та автобусда олиб кетилаётганини билдирди.

Айни пайтда шаҳарда яна 150 минг тинч аҳоли қолмоқда. Улар оғир гуманитар шароитда, электр ва иссиқлик таъминотисиз яшамоқда. Мариупол учун жанглар давом этмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG