Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 15:08
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Киев вилоятида украиналик фотожурналист ўлдирилган

Киев вилоятида уч ҳафта илгари бедарак йўқолган украиналик фотожурналист Макс Левиннинг жасади топилди.

Бу ҳақда Украина прокуратураси хабар берди.

Прокуратура маълумотига кўра, рус аскарлари Гута қишлоғида Левинни икки ўқ билан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан уруш қонунларини бузиш (Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси) моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Левин билан бирга уруш оқибатларини ҳужжатлаштириш учун борган ва айни пайтда ғойиб бўлган фотосуратчи Алексей Чернишевнинг тақдири ҳали ҳам номаълум.

Энергодарда намойишчилар куч билан тарқатилди

Россия қўшинлари босиб олган Энергодарда украиналик тинч намойишчилар тарқатилди. Майдонни тарк этишдан бош тортганларни рус аскарлари ушлаб олиб кетган.

Энергодар Запорожье атом электр станцияси жойлашган шаҳардир.

Украинанинг “Энергоатом” давлат компаниясининг хабар беришича, аҳоли эрталаб оккупацияга қарши митингга йиғилган, Украина мадҳиясини куйлаган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода портлаш ва ўқ овози эшитилгач намойишчилар ўзларини панага ола бошлагани кўринади.

Украина Мудофаа вазирлиги Россиянинг йўқотишлари ҳақида хабар берди

Украина Мудофаа вазирлигининг 2 апрель кунги баёнотида айтилишича, Россия уруш бошланганидан бери 17 минг 800га яқин ҳарбийси (ярадор, ҳалок бўлган ёки асирга олингани аниқланмаган), шунингдек, 631 танк, 1776 зирҳли техника, юзлаб артиллерия ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, 143 самолёт ва 143 вертолётини йўқотган.

Россия Мудофаа вазирлиги қурбонлар ҳақидаги маълумотларни фақат икки марта эълон қилган.

Россия томонининг сўнгги ҳисоботига кўра, Россия Қуролли кучларининг 1351 ҳарбийси урушда ҳалок бўлган ва 3825 нафари яраланган.

Ушбу маълумотлар Украинага жалб қилинган Россиянинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини (Россия гвардияси кучлари ва бошқалар) ҳисобга олмайди.

Уруш шароитида томонларнинг йўқотишлар ҳақидаги хабарларини текшириш имконсиз.

Арестович: Нефть омборидаги ёнғин рус қўшинининг Харьковга юришини секинлаштириши мумкин

Украина президентининг маслаҳатчиси Алексей Арестович Россиянинг Белгород вилоятидаги ўқ-дори ва нефть омборларидаги портлашлар рус қўшинларининг Харьковга юришини секинлаштиришини айтди.

Белгороддаги Нефть базаси бир кун аввал вайрон қилинган. Россия нефть базалари Украина вертолётларидан ўққа тутилгани, ҳужум оқибатида ёнғин келиб чиққанини айтмоқда.

Бироқ Киев украин кучлари нефть базаларини ўққа тутмаганини айтмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG