Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:27
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Гутерриш Бучадаги жиноятлар юзасидан мустақил текширув ўтказилиши лозимлигини билдирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш “Бучада ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари тасвирларидан қаттиқ карахт” бўлиб қолганини билдирди ҳамда бунинг айбдорларини топиш ва жавобгарликка тортиш мақсадида мустақил текширув ўтказишни талаб қилди.

Молдовада Россия босқини чоғида ҳаётдан кўз юмган украиналикларга мотам тутилади

Молдова президенти Майя Санду украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан (архив сурати)
Молдова президенти Майя Санду украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан (архив сурати)

Молдова президенти Майя Санду ўз мамлакатида 4 апрелни қўшни Украинада Россия босқини чоғида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари учун мотам куни деб эълон қилди.

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирган 24 февралдан бери Молдова 370 минг чоғли украиналик қочқинни қабул қилган.

БМТ: Украинада нобуд бўлган тинч аҳоли вакиллари сони 1400 дан ошган

Чернигов марказидаги вайронагарчиликлар
Чернигов марказидаги вайронагарчиликлар

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирган 24 февралдан буён бу мамлакатда 158 нафар бола дохил камида 1 минг 417 киши нобуд бўлган, 2 минг 38 киши яраланган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан 3 апрель куни тарқатилган маълумотда айтилган.

Қўмита талафотларга оид ҳақиқий рақамлар бундан анча юқори бўлиши мумкинлиги, чунки кўплаб қурбонлар қайдга олинмагани, аёвсиз жангларга майдон бўлган қатор жойлардан эса маълумотлар ҳали етиб келмаганини урғулаган. Масалан, мазкур статистикага Ирпень (Киев вилояти), Изюм (Харьков вилояти), Попасная (Луганск вилояти), Мариуполь ва Волноваха (Донецк вилояти) шаҳарларида ҳалок бўлган ва яраланганларга оид маълумотлар киритилган эмас.

Бу шаҳарларда тинч аҳоли вакиллари орасида кўплаб қурбон берилгани ҳақида гувоҳликлар бор, бироқ уларни ҳисоблаб чиқишнинг айни пайтда имкони йўқ.

БМТ хабарномасида тинч аҳоли вакилларининг қурбон бўлишига асосан тўп ва ракета зарбалари ҳамда авиазарбалар сабаб бўлгани қўшимча қилинган.

Дунёдаги энг катта самолёт "Мрия"нинг ҳозирги кўриниши

27 феврал куни Россия ҳарбийларининг "Гостомел" аэропортига уюштирган ҳужуми оқибатида ўлчами ва юк кўтариш қобилияти бўйича дунёдаги энг йирик самолёт ҳисобланган Украинанинг “Мрия” учоғи яксон бўлди.

24-27 феврал кунлари аэропорт учун шиддатли жанглар бўлиб ўтди, Россия "Гостомел"га қўшинларини туширишга ва аэродромни назоратга олишга ҳаракат қилди. Ҳужум пайтида самолёт шикастланган ва охир-оқибат ёниб кетган.

Пандемия авжига чиққанида Ан-225 “Мрия” инсонпарварлик парвозларини амалга оширди ва Европа Иттифоқи мамлакатларига вирусга қарши курашиш учун тиббий материаллар етказиб берди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG