Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:52
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Европа Иттифоқи ҳарбий жиноятларда айбланаётган Россияга қарши янги санкциялар жорий этмоқчи

Бучада қатлиом қилинганларни йиғаётган одамлар.
Бучада қатлиом қилинганларни йиғаётган одамлар.

Европа Иттифоқи Украина пойтахти яқинидаги Буча шаҳрида Россия армияси тинч аҳолини қатлиом қилгани тўғрисидаги хабарлар ортидан Москвага нисбатан янги санкциялар пакетини тайёрламоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон ЕИга Россиядан нефть ва газ сотиб олишни тўлиқ тўхтатишни таклиф этмоқда.

Россияга қарши янги санкциялар ЕИ расмийлари томонидан 6 апрель куни муҳокама қилинади. Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий ЕИга аъзо давлатлар лидерларининг шошилинч саммитини ўтказиш ташаббусини кўтарди.

Польша Бош вазирига кўра, Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этилишига асосан Германия қарши чиқмоқда. Айни пайтда Германия канцлери Олаф Шольц Бучадаги оммавий қатлиом ортидан Москвага нисбатан санкциялар кучайтирилишига қарши эмаслигини айтди.

3 апрель куни Россия армияси тарк этган Буча шаҳрида тинч аҳолидан камида 400 киши ўлдирилгани аниқланган эди. Бироқ Москва қатлиомга алоқадор эмаслигини, бу Киев томонидан уюштирилган провокация эканини иддао қилмоқда.

Европа Иттифоқи Бучадаги қатлиом учун маъсулиятни Россия зиммасига юклади

Ьучада топилган жасадлар.
Ьучада топилган жасадлар.

Европа Иттифоқи Украинанинг Буча ва бошқа шаҳарларидаги оммавий қатлиомларни кескин қоралади ва бу жиноятлар учун масъулият Россия ҳукумати зиммасида эканини таъкидлади.

“Тинч фуқаролар орасида кўплаб одамларнинг ҳалок бўлгани ва яралангани, шунингдек, фуқаровий инфраструктуранинг вайрон этилиши Россия Украина ва унинг халқига нисбатан шафқатсиз уруш олиб бораётганини кўрсатиб турибди. Украинанинг Буча ва бошқа шаҳарларидаги оммавий қатлиомлар Европа заминида содир этилган ваҳшийликлар рўйхатига киритилади”,- дейилади ЕИ баёнотида.

ЕИ мазкур қотилликлар учун Россия ҳукумати масъул эканини, чунки қатлиомлар Россия ҳарбийлари мазкур шаҳарларни эгаллаб турган пайтда содир этилганини таъкидлади.

“Ҳарбий ва бошқа жиноятларни содир этганлар, давлат амалдорлари ва қўмондонлар жавобгарликка тортилади”,-дейилади баёнотда.

Аввалроқ Украина томони Буча шаҳрида камида 400 киши рус ҳарбийлари томонидан ўлдирилгани тўғрисида баёнот берди.

Учинчи апрель куни журналистлар ва Украина расмийлари Киев яқинидаги Буча шаҳри кўчаларида ҳалок бўлган ўнлаб одамнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилишган. Мақтулларнинг кўпи фуқаро кийимида бўлган, улардан айримларининг қўллари боғланган эди. Жасадлар шаҳарни икки ҳафта мобайнида оккупация қилган россиялик ҳарбийлар Бучадан чиқиб кетганидан кейин топилган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги жасадлар тўғрисидаги хабарлар ва фотосуратларни “провокация” деб атаган. Маҳаллий турғунлар ва Украина расмийлари тинч аҳоли вакиллари ўлимида россиялик ҳарбийларни айблашяпти ҳамда бу ерда халқаро текширув ўтказиб, айбдорларнинг жазоланишини талаб қилишмоқда.

Россия Бучадаги воқеалар юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлиси чақирилишини сўради

Россиянинг БМТдаги доимий вакили муовини Дмитрий Полянский
Россиянинг БМТдаги доимий вакили муовини Дмитрий Полянский

Россия Украинанинг Буча шаҳрида содир бўлган воқеалар юзасидан 4 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг ошиғич мажлиси ўтказилишини сўради. Бу ҳақда Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили муовини Дмитрий Полянский маълум қилди. Россиялик мулозим Бучада содир бўлган воқеаларни “украиналик радикалларнинг мудҳиш провокацияси” деб атаган.

Учинчи апрель куни журналистлар ва Украина расмийлари Киев яқинидаги Буча шаҳри кўчаларида ҳалок бўлган ўнлаб одамнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилишган. Мақтулларнинг кўпи фуқаро кийимида бўлган, улардан айримларининг қўллари боғланган эди. Жасадлар шаҳарни икки ҳафта мобайнида оккупация қилган россиялик ҳарбийлар Бучадан чиқиб кетганидан кейин топилган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги жасадлар тўғрисидаги хабарлар ва фотосуратларни “провокация” деб атаган. Маҳаллий турғунлар ва Украина расмийлари тинч аҳоли вакиллари ўлимида россиялик ҳарбийларни айблашяпти ҳамда бу ерда халқаро текширув ўтказиб, айбдорларнинг жазоланишини талаб қилишмоқда.

Германия мудофаа вазири ЕИни Россия гази импортидан воз кечиш имкониятини муҳокама қилишга чақирди

Кристина Ламбрехт
Кристина Ламбрехт

Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт Киев яқинидаги Буча шаҳрида содир этилгани айтилаётган жиноятлар “жазосиз қолиши мумкин эмас”лигини билдирди ҳамда Европа Иттифоқидаги ҳамкорларни тезкор ва мувофиқлаштирилган жавоб чораларини кўришга чақирди.

Муҳтамал чоралардан бири сифатида Ламбрехт Россия газини импорт қилишдан воз кечиш чорасини айтган. Қизиқ жиҳати шуки, Ламбрехт ҳам канцлер Олаф Шольц каби Москвага дўстона позицияда бўлиб келган ҳамда Германиянинг Россия билан иқтисодий ҳамкорлигини дастаклаган Социал-демократик партиясини тамсил этади.

Аввалроқ Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок (у Яшиллар партиясини тамсил этади) Европа Иттифоқининг Москвага қарши санкциялари кучайтирилиши, Германия ва унинг иттифоқчилари томонидан эса Украинага турли соҳаларда, шу жумладан ҳарбий соҳада дастак оширилишини очиқлаган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG