Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:31
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Байден Путин дохил ҳарбий жиноятчиларни судлашга чақирди

АҚШ президенти Жо Байден
АҚШ президенти Жо Байден

АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин дохил ҳарбий жиноятчиларни судга тортишга чақирди.

Байден Украинага босқин пайтида содир этилган ҳарбий жиноятлар далилларини йиғиш лозимлигини айтди.

“Ўтган ой мени Путинни ҳарбий жиноятчи деганим учун танқид қилишганди. Бучада нималар содир бўлганини кўрдингиз. Бу унинг ҳарбий жиноятчи эканини тасдиқлайди”, деган Байден.

Германия ва Франциядан 70 чоғли россиялик дипломат ҳайдалади

Германия Ташқи ишлар вазирлиги россиялик 40 нафар дипломатни “исталмаган шахс” ўлароқ эълон қилган. Der Spiegel нашри хабарига кўра, улар Германияни беш кун ичида тарк этишлари шарт.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок “Бучада тасвирга олинган фотосуратлар Россия раҳбарияти ва унинг пропагандасига эргашаётганларнинг мисли кўрилмаган шафқатсизлигидан далолат” эканини билдирган.

Расмий Париж ҳам, Le Monde нашрининг ёзишича, “мамлакат хавфсизлиги манфаатларига зид фаолият билан шуғулланган” россиялик дипломатларнинг бир гуруҳини Франциядан чиқариб юборишга қарор қилган. BFMTV хабарига мувофиқ, бу ерда гап “дипломатик мақомга эга бўлган” 30 чоғли россиялик устида кетмоқда.

Москва бу борада Берлинга ҳам, Парижга ҳам тегишли жавоб берилажагини билдирган.

БМТ бошқармаси: Украина дунёда энг кўп мина кўмилган мамлакатлардан бири

Украина дунёдаги энг кўп мина кўмилган мамлакатлардан бирига айланган. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича бошқармаси маълум қилди.

“Янги миналар турар-жой уйлари, касалхоналар яқинига ва йўл четларига кўмилмоқда. Фуқаровий шахслар тузоқда қолиб, жанговар ҳаракатлар кетаётган жойлардан қочиш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин. Йўллар четига ҳамда аҳоли яшайдиган мавзеларга кўмилган миналар гуманитар ташкилотларнинг муҳтож одамларга ёрдам етказиб бериш имкониятини чеклаб қўймоқда”, дейилган бошқарманинг Твиттердаги саҳифасида.

Зеленский Бучага келди

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбийлар билан бирга Буча шаҳрига келди. У шаҳар аҳолисининг жасадлари топилган жойларни бориб кўрди, тирик қолган шаҳарликлар билаг суҳбатлашди.

Зеленский учрашув чоғида Россия Украинада ҳарбий жиноятларни содир этганини таъкидлади ва Бучада содир бўлган воқеаларни геноцид деб атади.

Россия қўшини Киев яқинидаги Буча қишлоғини тарк этганидан сўнг бу ерда тинч аҳолидан 410 кишининг жасади топилди. Улардан айримларининг қўллари боғланган ва қийноқларга солиб ўлдирилган.

Россия Бучадаги қатлиомга алоқадор эмаслигини ва бу Украинанинг провокацияси эканини иддао қилмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG