Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 05:41
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Би-би-си: Украинада Россиянинг камида 217 нафар зобити ҳалок бўлди

Россия расмий манбаларида 5 апрель ҳолатига Украинада ўлган камида 1085 нафар ҳарбий хизматчининг исмлари қайд этилган. Би-Би-Си рус хизмати уларни санаб, 217 нафари – кичик лейтенантдан генералгача бўлган зобитлар эканини, яъни зобитлар умумий миқдорда 20 фоиздан ортиқлигини аниқлади.

Россиянинг инсон талафотларига доир маълумотлари тўлиқ эмас. Россия Мудофаа вазирлиги йўқотишлар ҳақида охирги марта 25 март куни маълумот бериб, қурбонлар 1351 кишига етганини билдирганди. Бироқ Украина Қуролли кучлари ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони 18 300 нафарга етганини айтмоқда.

Уруш шароитида Озодлик бу рақамларни мустақил манбалар орқали тасдиқлатиш имконига эга эмас. Украинада ҳалок бўлган Россия армияси ҳарбийлари рўйхатида ҳозирда 10 полковник, 20 подполковник, 31 майор ва 155 нафар кичик унвонли зобит бор.

Шунингдек, Киев Россиянинг етти нафар генералини ҳам йўқ қилганини таъкидламоқда, Москва эса улардан фақат генерал-майор Андрей Суховецкий ўлимини расман тасдиқлаган.

Россия ҳарбийлари Днепропетровскда нефтебазани йўқ қилди

Россия армияси 6 апрелга ўтар кечаси Днепропетровск вилоятининг Новомосковск туманидаги нефтебазани,шунингдек, Синелников туманидаги заводлардан бирини бомбардимон қилди.

Ҳар икки объектда ёнғин юзага келган. Маҳаллий ҳокимиятнинг билдиришича, ҳалок бўлганлар ва яраланганлар йўқ. Ёнғин бир неча соат ичида ўчирилган.

Нефтебазадан ташқари рус ракеталари мазут резервуарларига ҳам отилган. Бу ерда ҳам ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.

Бухарестда Россия элчихонаси дарвозасига автомашина урилди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди

Россиянинг Бухарестдаги элчихонаси дарвозасига 6 апрель куни эрталаб енгил автомашина урилди ва ёниб кетди. Маҳаллий полициянинг билдиришича, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Терговчилар воқеа тафсилотларини ўрганмоқда.

Digi24 телеканалининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, ҳайдовчи бу ишни атайлабдан қилган. Ҳайдовчи Россия Украинага бостириб киргани ортидан Бухарестда ўтган норозилик намойишлари пайтида элчихона атрофига қўйилган тўсиқни катта тезликда бузиб ўтган ва дарвозага урилган.

Элчихона қоровули ҳайдовчидан зудликда бу ерни тарк этишни талаб қилган. Аммо ҳайдовчи қоровулга қараб бир нима деб қичқирган ва ўзига ўт қўйиб юборган.

G4media порталининг ёзишича, ҳайдовчининг исми Богдан Драгич бўлган. У аввалроқ ижтимоий тармоқларда: "Мен ҳам украинман! Бутун инсониятга таҳдид қилаётган мазкур даҳшатли уруш якунига етгунига қадар, барчамиз ўзимизни украиналик деб ҳис қилсак яхши бўлар эди”, деган постни қолдирган.

АҚШ Украинага қўшимча 100 миллион долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этади

Қўшма Штатлар Украинага қўшимча 100 миллион долларлик ҳарбий ёрдам – танкка қарши Javelin тизимларини тақдим этади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Россия Украина ҳудудига бостириб кирган 24 февралдан буён АҚШ Киевга 1,7 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам кўрсатган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG