Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 04:00
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Луганск вилоятида аҳоли ёппасига эвакуация қилинмоқда

Украина ҳукуматига кўра, Россия армияси ҳужумни кучайтиришга тайёрланяпти.
Ўтган куни Донецк ва Луганск вилоятлари раҳбарлари, шунингдек вақтинча ишғол этилган ҳудудларни реинтеграция қилиш масалалари бўйича вазир Ирина Верешчук украинларни мамлакат ичкарисига кўчишга чақиришган эди.

Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Гайдай аҳолидан кўчишни пайсалга солмасликни илтимос қилди. “Кеча темир йўлни ўққа тутиб, зарар етказишган эди. Изларни таъмирлатдик, эрта-индин яна шунақа ҳолат бўлса, таъмирлаш имкони бўладими, йўқми – номаълум”, деди у.

Днепр шаҳри мэри Борис Филатов ҳам аёллар, болалар, кексалар, шунингдек саноат корхоналари ва муҳим инфратузилма объектларида ишламайдиганларга дарҳол эвакуацияга жўнашни тавсия этди.

АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастури тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Бу Украинага ҳарбий техника етказиб беришни тезлаштиради.
6 апрель оқшомида АҚШ Сенати Иккинчи жаҳон уруши йилларида қўлланган дастурни тиклашга доир қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур ҳужжат президент Жо Байденга Украинага қурол-аслаҳа ва бошқа ҳарбий юкларни самарали етказиб бериш имконини беради.

“Украина демократияси мудофааси учун ленд-лиз ҳақидаги қонун” Украинага муҳим ҳарбий асбоб-анжом ва бошқа юкларни етказиб беришни бюрократик тартиб-таомиллар қисқариши ҳисобига тезлаштиради.
У қурол-аслаҳаларни қабул қилувчи мамлакатга қийматини кейинчалик тўлаб бериш шарти билан совға қилишдир.

Иккинчи жаҳон уруши даврида жорий этилган ленд-лиз дастури урушда бурилиш ясашга ёрдам берган, деб ҳисобланади. АҚШ ленд-лиз туфайли иттифоқчиларининг захираларини қисқа фурсат ичида тўлдиришга муваффақ бўлган.

Хорватия Россия дипломатларини бадарға қилмоқда

Хорватия ЕИ ва НАТОга аъзо бошқа мамлакатларга қўшилиб, Россия дипломатларини бадарға қиладиган бўлди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Гордан Грлич-Радман маълум қилди.
“Бу бизнинг бирдамлигимиз нишонаси, шунингдек юз бераётган воқеаларга, Украинанинг Буча ва бошқа шаҳарларидаги мудҳиш манзараларга жавобимиздир”, деди Грлич-Радман.
Аввалроқ ЕИга аъзо 13 мамлакат Россия дипломатик ваколатхоналари ходимлари бадарға қилинишини эълон қилган эди. Европа Россиянинг жами 300 га яқин дипломатини ҳайдамоқда.

Россия Ташқи ишлар вазиир Сергей Лавроа Хорватия президенти Зоран Миланович билан. Загреб, 16 декабрь, 2020
Россия Ташқи ишлар вазиир Сергей Лавроа Хорватия президенти Зоран Миланович билан. Загреб, 16 декабрь, 2020

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби: Россия Днестрбўйидан ҳужумга тайёрланмоқда

​Украин ҳарбийлари маълумотига кўра, Россия қўшинлари Украина жанубидаги тактик аҳволини яхшилаш учун тан олинмаган Днестрбўйи республикаси ҳудудидан фойдаланиши мумкин.

Бош штаб фикрича, “Тирасполь аэропортида учоқларни қабул қилишга тайёргарлик ишлари” шундан далолат бермоқда. Аммо Россия ҳарбийлари мазкур аэродромга қандай учиб бориши тушунарсиз: Днестрбўйи ҳамма тарафдан ўз ҳаво ҳудудини Россия учоқлари учун ёпган мамлакатлар билан қуршалган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG