Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 02:32
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Молдовада “Георгий тасмаси”ни намойиш қилган шахслар катта миқдорда жаримага тортилади

Молдовада “Георгий тасмаси” ҳамда Россиянинг Украинага ҳужумини маъқуллаш учун фойдаланилаётган Z ва V ҳарфли рамзларни тайёрлаш, сотиш, сақлаш ва намойиш қилиш тақиқланди.

Россия агрессиясига хайрихоҳлик ўлароқ кўрилган байроқлар, ҳарфлар, тасмалар ва бошқа атрибутика намойиши учун бундан буён Молдовада жисмоний шахслар 9 минг лей (тақрибан 450 евро) миқдорида, юридик шахслар эса 18 минг лейгача (тақрибан 900 евро) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Латвияда жорий йилнинг 9 майи мотам куни деб эълон қилинади

Латвия парламенти 2022 йилнинг 9 майини Украинада жабрланган ва ҳалок бўлганларни хотирлаш куни деб эълон қилишни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди.

Бу куни мамлакатда оммавий кўнгилочар тадбирлар ва байрам тадбирларини ўтказиш ман қилинади, 8 ва 9 май кунлари эса мушак отиш тақиқланади.

Қонун 2022 йил 11 майидан ўз кучини йўқотади.

ЕИда Россиядан кўмир импортига эмбарго жорий этиш қарори маъқулланди

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга қарши санкциялар бешинчи пакети доирасида Россиядан кўмир импорт қилишга эмбарго жорий этишга оид қарор юзасидан келишувга эришишди.

Санкция рўйхатига тадбиркорлар, журналистлар ва ҳарбийлар киритилади.

Чеклов чоралари билан Россияга қурол-аслаҳа етказиб беришни ман қилиш кўзда тутилган.

Санкцияларга мувофиқ, Россия кемалари ҳамда Россия ширкатлари операторлик қилган кемаларнинг Европа Иттифоқи мамлакатлари портларига кириши, шунингдек Россия ва Беларусга қарашли юк ташиш автоширкатларининг ЕИда ишлаши тақиқланади.

Донбасс яна урушнинг асосий фронтига айланмоқда

Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларида ҳужум амалиётига ҳозирлик кўрмоқда, дея маълум қилди Украина ҚК Бош штаби.

Россия ҳарбийлари Слобожанск, Донецк, Южнобужск ва Таврия йўналишларида фаол ҳаракатларни давом эттиришмоқда. Попасная, Рубежное ва Новобахмутовка шаҳарлари ҳам зарбалар остида қоляпти. Харьковни ўққа тутиш давом этмоқда.

Пентагон Россия армияси Украинанинг Киев ҳамда Чернигов вилоятларидан қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетганини маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG