Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 01:10
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Краматорск қурбонлари сони 50 кишига етди

Краматорск шаҳар темир йўл вокзалига Россия ҳарбийлари ракета зарбаси бергани ортидан ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етди. Улардан 5 нафари болалардир.

Зарба берилган пайтда вокзалда 38 киши ҳалок бўлди. Касалхонага эса яраланган 98 киши олиб келинганди. Яраланганлардан 12 нафари касалхонада вафот этган. Бу ҳақда Донецк вилоят ҳарбий маъмурият раҳбари Павел Кириленко хабар берди. Унга кўра, қурбонлар сони яна кўпайиши мумкин.

Аввалроқ Краматорск шаҳар темир йўл вокзалига Россия ҳарбийлари “Искандер” ракета тизимидан ўқ отгани хабар қилинган эди. Бу вақтда вокзалда эвакуация қилинаётган 4 минг тинч аҳоли бўлган.

Россия Мудофаа вазирлиги Краматорск темир йўл вокзалига рус ҳарбийлари зарба бергани тўғрисидаги хабарларни инкор қилмоқда.

Краматорскда ракета ҳужуми оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди

Украинанинг Донецк вилоятидаги Краматорск шаҳри вокзалига отилган рекатадан 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, камида юз киши яраланди.

Донецк вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг билдиришича, ракета ҳужуми Россия армиясининг “Искандер” ракета комплекси томонидан уюштирилган.

БМТ: Украинада тинч аҳолидан камида 1611 нафари ҳалок бўлди, улардан 131 нафари бола

БМТ тарқатган сўнгги маълумотларда қайд этилишича, Украинада тинч аҳолидан камида 1611 нафари ҳалок бўлди, улардан 131 нафари бола. Камида 2227 киши эса яраланган.

БМТ ҳужжатларида таъкидланишича, асосан оғир артиллерия, ракета ва ҳаводан бомбардимон қилиниш оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар пайдо бўлди.

БМТ баёнотида, қурбон бўлганлар сони бундан кўпроқ экани, расмий статистика фақат тасдиқланган маълумотлар асосида шакллантирилгани эслатилган. Жанглар бораётган ҳудудларда қурбон бўлганларни рўйхатга олиш имконияти ҳозирча мавжуд эмас.

БМТга кўра, уруш бошланганидан бери 11 миллион украин ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Британия разведкаси: Россия қўшини Украина шимолидан тўлиғича олиб чиқиб кетилди

Украина шимолидаги рус қўшини тўлиғича Беларусь ва Россия ҳудудига олиб чиқиб кетилди. Бу ҳақда Британия Мудофаа вазирлиги ҳарбий разведка тақдим этган маълумотларга таянган ҳолда билдирди.

Разведка маълумотларида таъкидланишича, шимолдан олиб чиқиб кетилган қўшиннинг бир қисми ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун Украина шарқидаги ҳудудларга ташланади. Бунинг учун камида бир ҳафта керак бўлади.

Британия Мудофаа вазирлиги Украина шарқи ва жанубидаги шаҳарларни рус армияси бомбардимон қилишда давом этаётганини қайд этди. Россия қўшини Изюм шаҳрини эгаллаб олганидан кейин жануб томонга олға силжишда давом этмоқда.

Айни пайтда Украина шимоли-шарқидаги Сумск вилояти Россия босқинидан озод этилгани тўғрисида вилоят раҳбари Дмитрий Живицкий маълум қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG