Уруш пайтида 176 бола ҳалок бўлди - Украина Бош прокуратураси
Россия билан уруш пайтида Украинада 176 бола ҳалок бўлди. Украина Бош прокуратурасининг янги маълумотларига кўра, 500 нафар бола жароҳатланган.
Болаларнинг аксарияти Донецк, Киев ва Харьков вилоятларида жабрланган.
Жума куни Краматорскдаги темир йўл вокзалига ракета ҳужуми оқибатида беш нафар бола ҳалок бўлди, 16 нафари яраланди.
Беларусда КГБнинг икки зобити россияликлар ўрнатган мина портлашидан ҳалок бўлди
Беларусда КГБнинг Гомел вилояти бўйича департаментининг икки зобити рус қўшинлари ўрнатган танкга қарши мина портлаши оқибатида ҳалок бўлди, деб ёзади "Наша Нива" нашри манбасига таяниб.
Россия 24 февралда Украинага бостириб кирди. Жанглар бир ойдан ортиқ вақтдан бери давом этмоқда.
Беларусь, қўшни Украина ва Россия урушда расман иштирок этмайди, рус қўшинлари унинг ҳудудидан Киевни ўққа тутадиган артиллерия базаси сифатида фойдаланади, ярадор рус аскарлари Беларус касалхоналарида даволанади.
"Россия тузилмаси Гомел вилоятидаги ўрмонда, Полесский экологик қўриқхонаси ҳудудида лагер қурди. Улар ўз позицияларини ташлаб кетишди, ҳатто бир неча қути ўқ-дориларни ҳам унутишди.Шу лагерда мина портлаб кетган, Беларус КГБсининг икки зобити ҳалок бўлган", деб хабар берди "Наша Нива" нашри манбасига иқтибос келтирган ҳолда.
"Озодлик" радиосининг Беларус хизмати 5 апрел куни Мозирда (Гомел вилоятидаги шаҳар) КГБ ходимлари дафн маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эди.
Ҳозирча КГБ зобитларининг ўлими ҳақида расмий маълумот йўқ.
Северодонецкда турар жой бинолари ўққа тутилди
9 апрелга ўтар кечаси Северодонецкнинг эски туманлари ўққа тутилди.
"Кўп қаватли бино ёниб кетди. Қурбонлар сони аниқланмоқда", деди Луганск вилояти давлат маъмурияти раҳбари Сергей Гайдай.
Ўтган кун давомида ҳужумлар оқибатида Северодонецк, Лисичанск, Кременная ва Золоте шаҳарларида саккизта турар-жой биноси вайрон бўлди.
Рус қўшинлари Рубижне ва Попасная, Нижне, Новобахмутовкага ҳужум қилишда давом этмоқда. Харковни шиддатли ўққа тутиш давом этмоқда. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Бош штаби хабар бермоқда.
Пентагон: Краматорскдаги ракета ҳужумини Россия кучлари уюштирган
8 апрель куни Донецк вилоятининг Краматорск шаҳридаги темир йўл вокзалига “Точка У” мажмуасидан 50 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган ракета ҳужуми Россия ҳарбийлари томонидан амалга оширилди.
Бу ҳақда 8 апрель куни журналистлар учун ўтказилган ёпиқ брифингда АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходими маълум қилди.
"Биз русларга ишонмаймиз. Улар биринчи навбатда муваффақиятли зарба берганини даъво қилишди, аммо оқибатлари ҳақида хабар берилган заҳоти буни рад этишди", - деди - деди Пентагон мулозими.