Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 00:59
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

"Единая Россия" депутатларига мамлакатдан чиқиш тақиқланди

Давлат думасига "Единая Россия" партиясидан сайланган депутатларга мамлакатни эркин тарк этиш тақиқланди.

Улар мамлакатдан чиқиш учун фракция раҳбари Владимир Васильевдан рухсат олиши керак. Бу ҳақда хабар қилган "Холод" нашри Васильев шахсан имзолаган рухсатномани чоп этди.

Четга чиқишни истаган депутатлар қайси давлатга кетиши, қачон, қанча муддатга ва нега кетишини билдириб, Васильевга ариза ёзиши керак.

Ўққа тутилган Киев:

Хитой Россиянинг "катта йигирмалик"дан чиқарилишига қарши

Хитой ҳукумати вакили Россияни "катта йигирмалик"дан чиқаришга ҳеч бир аъзо давлатнинг ҳаққи йўқлигини таъкидлади.

Бу баёнот, АҚШ президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан, ҳамкорлар билан шундай эҳтимол муҳокама қилиниши мумкинлигини билдиргач, пайдо бўлди.

Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакилига кўра, "G20 - халқаро иқтисодий алоқаларда йирик иқтисодларни бирлаштирган асосий форумдир. Россия эса бу гуруҳнинг асосий аъзоларидан бири ва бирор аъзо, бошқа бир аъзони бу гуруҳдан чиқариш ҳаққига эга эмас".

Бунга қадар, Индонезиядаги Россия элчиси Людмила Воробьева, Россия президенти Владимир Путин "катта йигирмалик" саммитида қатнашишни режалаётганини маълум қилди. Саммит шу йил ноябрда, Бали оролида бўлади.

Прагада Мариупол ҳимоясига акция бўлди

Куни кеча Прага марказида қамалда қолган Мариупол шаҳри ҳимоясига акция бўлди.

Фаоллар шаҳар марказидаги миллий театр ҳовлисига ёқилган шамлар билан "Дети" (Болалар) жумласини ёздилар.

16 март оқшомида рус ҳарбийлари Мариуполни ҳаводан ўққа тутди ва шаҳардаги Драма театрини вайрон қилди. Бу театрда мингга яқин тинч аҳоли жон сақлаётганди. Театр атрофига эса "Дети" жумласи ёзилганди.

Яширинганлар бу ёзув рус ҳарбийларини ҳужумдан тўхтатишига умид қилган, аммо ундай бўлмади. Театр ҳаводан ўққа тутилди.

"Дети" ёзуви эса ҳатто сунъий йўлдош тасвиларида кўринган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG