Украина: Луганскдаги отишмаларда 4 киши (2 бола) ўлди
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати берган маълумотга кўра, Луганскдаги отишмаларда 4 киши, шу жумладан 2 бола ўлган.
Яна 6 киши жароҳатланган.
"Отишмалар натижасида Луганскнинг кўплаб ҳудудларида ёнғин келиб чиқди. Шу жумладан, Рубежнийда енгил саноат корхонаси, билим юрти, бир неча квартира ёнди. Газ қувури вайрон қилинди. Лисичанскда ҳаво ҳужуми пайти нефтни қайта ишлаш заводи ёниб кетди. Шимолий Донецкда дўконга егулик олишга борган одамларни ўққа тутишди. Бир одам ўлди, 6 киши яраланди", дейилади расмий баёнотда.

Вайронага айланган Мариупол
Россия асир алмашинуви ҳақида хабар қилди, Украина рад этди
Украина томони Россиянинг, икки марта асир алмашилгани ҳақидаги хабарини рад этмоқда.
Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верещук: "Йўқ, менда бунақа маълумот йўқ. Россия параллел оламда яшаяпти, ўзи алмашиб, ўзи хабар қиляпти. Биз асир алмашганимиз йўқ", деди.
Бундан аввал Россия ташқи ишлар вазирлиги Мария Захарованинг "Россия ва Украина ўртасида икки марта асир алмашилди" деган, тафсилотларсиз қисқагина хабарини тарқатди.
Херсонда мулозим ва фаолларни ўғирлаш ҳоллари кўпайди
Херсон вилоятида рус ҳарбийлари билан ҳамкорликни рад этган амалдор ва фаолларни ўғирлаш ҳоллари кўпайгани айтилмоқда.
Херсон рус ҳарбийлари назорати остида. Куни кеча Берислав шаҳри мэри ва бир маҳаллий фаол ўғирлаб кетилгани маълум бўлди. Бунга қадар шу вилоятда ишлаётган журналист Олег Батурин ўғирланган ва 8 кундан сўнг қўйиб юборилган эди.
Херсонлик журналист Константин Рыженко вилоятдаги ўғирлаш ҳолатлари ҳақида "Настоящее Время" телеканалига гапириб берди: