Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 07:14
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Россия ТИВ АҚШнинг Москвадаги элчихонасига РФдан чиқариб юборилажак америкалик дипломатлар рўйхатини топширди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Москвадаги элчихонаси катта дипломатига “исталмаган шахс” дея эълон қилинган ва Россияни тарк этиши лозим бўлган америкалик дипломатлар рўйхатини топширган. Бу ҳақда Россия ТИВ ахборот департаменти маълумот тарқатди.

ТИВ бу қадамни Россиянинг БМТдаги доимий вакиллиги ходимларининг АҚШдан бадарға қилинишига жавоб ўлароқ қабул қилганини билдирган.

“Америка томонига АҚШнинг Россияга қарши ҳар қандай душманона хатти-ҳаракатига қатъий ва адекват жавоб берилиши кескин тарзда билдирилган”, дейилган ТИВ хабарномасида.

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан кейин АҚШ БМТдаги Россия миссиясининг 12 нафар ходимига 7 мартгача Қўшма Штатларни тарк этишни буюрган. Ўшанда Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя бу қадам билан “АҚШ БМТ қароргоҳига мезбонлик қилаётган мамлакат мажбуриятларини қўпол равишда бузаётган”ини қайд этган, Россия ТИВ эса бу қадамга лойиқ жавоб берилишини ваъда қилган.

Россияда Google News янгиликлар хизматини фаолияти чекланди

Роскомнадзор “Украинада олиб борилаётган махсус амалиётга доир фейклар” важидан Россия ҳудудида Google News (Google Янгиликлар) интернет хизматига киришни чеклаб қўйди.

“Россия Бош прокуратураси талабига биноан мамлакат ҳудудида News.Google интернет хизматига кириш чекланди”, дейилган “Роскомнадзор” хабарномасида.

Идора “Американинг ушбу янгиликлар хизмати Украина ҳудудида олиб борилаётган махсус ҳарбий амалиёт ҳақида ишончсиз маълумот берувчи кўплаб мақола ва материаллар тарқалишига йўл очган”ини иддао қилмоқда.

АҚШ Россияни Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этганликда айблади

Қўшма Штатлар Украинага бостириб кирган Россия қўшинлари ҳарбий жиноятларни содир этгани ҳақида илк бор баёнот берди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен номидан 23 март куни ёйинланган баёнотда Россия қўшинларининг “мўлжалсиз зарбалари ва тинч аҳолига қаратилган ҳужумлари, шунингдек бошқа жиноятларига доир ишончга лойиқ кўплаб хабарлар мавжуд”лиги айтилган.

Баёнотга кўра, Россия қўшинлари турар-жой бинолари ва касалхоналарни, мактаблар, савдо марказлари ва тез ёрдам машиналарини яксон қилган, бунинг натижасида минглаб тинч аҳоли нобуд бўлган ва яраланган.

Франциянинг Renault ширкати Москвадаги заводи ишини тўхтатиб қўйди

Франциянинг Renault автомобилсозлик ширкати Москвадаги заводи фаолиятини вақтинча тўхтатди.

Renault Group сайтида маълум қилинишича, директорлар кенгаши “Россияга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларга риоя қилиш заруратидан келиб чиққан ҳолда” шундай қарор қабул қилган.

Москвадаги Renault заводи 28 февраль куни ишлаб чиқаришни тўхтатиб, 21 мартда қайтадан фаолиятини бошлаган эди.

23 март куни Украина президенти Владимир Зеленский Франция парламентига мурожаат қилиб, француз ширкатлари, жумладан, Renault’ни Россия бозорини тарк этишга чақирган.

Москвадаги Renault заводи 2005 йилда очилган бўлиб, унда Renault Kaptur, Renault Arkana ҳамда Dacia Duster каби моделлар ишлаб чиқарилади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG