Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 10:31
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Чернигов ўқ ёмғирлари остида

Журналист Александр Котенко Черниговдаги сўнгги вазият ҳақида хабар қиларкан, унинг ортидан портлаш овозлари тинмади.

Бундан сал аввал Украина президент девони раҳбари Алексей Арестович, рус ҳарбийлари Черниговда ҳам, Мариуполда қўлланган тактикани қўллай бошлагани ҳақида баёнот берди. Унга кўра, шаҳар ҳозирча Украина ҳарбийлари назоратида ва ўзини мудофаа қилмоқда.

Чернигов, рус ҳарбийларининг шимолдан Киев томон юришида йўлни тўсиб турган шаҳардир.

"Айнан ҳозир шаҳримиздаги тураржойлар ўққа тутиляпти, буни эшитаётгандирсиз. Мендан бир ярим километр нарида. Бизникилар ҳам қарши ўт очишяпти. Кеча аммиак сизиши кузатилди. Шаҳар маъмурияти раҳбари аҳолига хатар йўқлигини айтган бўлсада, нафас олиш анча қийин бўлди кеча", дея хабар қилди журналист.

Зеленский НАТОга мурожаат эълон қилди

Украина президенти Владимир Зеленский НАТО давлатлари лидерларига видеомурожаатини эълон қилди.

НАТО лидерлари бугун Брюсселда учрашади.

"Украинага чекланмаган миқдорда ҳарбий ёрдам керак", деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, шимолий иттифоқ ўз тасарруфидаги танк ва самолётларнинг атиги 1 фоизини бериши мумкин эди, аммо ҳанузгача бу сўровга жавоб берилмаган.

Украина: Мариуполдан аҳоли куч билан Россияга олиб чиқилмоқда

Мариупол маъмурияти рус ҳарбийлари минглаб шаҳарликни мажбурлаб, Россияга олиб чиқиб кетаётганини айтмоқдалар.

Айтилишича, асосан шаҳарнинг Левобережний туманидаги аҳолини олиб кетишмоқда, тахминан 15 минг киши ҳақида гап бормоқда.

Украина томони берган маълумотга кўра, аҳолини автобусларга мажбурлаб чиқариб, қўлларидан Украинага тегишли барча ҳужжатларини олиб қўйишмоқда ва Россиянинг турли минтақаларидаги лагерларга ташишмоқда.

Шу кунга қадар 6 минг киши олиб кетилгани айтилмоқда.

Шойгу "топилди"

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, жамоатчиликка кўриниш бермаётган Мудофаа вазири Сергей Шойгу президент ўтказган оператив йиғинда қатнашганини хабар қилди.

Кремл хабарига кўра, Шойгу гўёки "махсус ҳарбий амалиёт ва ҳарбий ҳаракатлар, гуманитар ёрдам ҳақида президентга маълумот берган".

Кейинроқ РИА Новости агентлиги ушбу йиғилишга оид, дея бир видео эълон қилди. Унда Путин қаршисидаги видеоэкраннинг бир четида Шойгуга ўхшаган одам кўринган.​

Яқинда Россиядаги "Агентство" нашри, Шойгу 11 мартдан бери жамоатчиликка кўринмаётгани ҳақида ёзганди. Шойгу ОАВда тез-тез кўриниш бериб турарди. Тахминан 11 мартдан бери Герасмов ҳам жамоатчилик кўзидан ғойиб бўлган.

The Washington Post нашри, АҚШнинг ҳарбий раҳбарлари сўнгги ойда бир неча марта Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаби раҳбари Валерий Герасимов билан боғланишга уриниб, топа олмаганини хабар қилганди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG