Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 11:52
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Украина ҳарбийларига афсунгарлар ёрдам таклиф қилишди

Украинадаги афсунгарлар, президент маъмурияти раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг чақириғига лаббай, деб жавоб беришди.

УНИАН агентлигига кўра, 31 март куни афсунгарлар Россия президентини жодулаш учун йиғилади.

Бунга қадар, Арестович Фейсбук орқали мамлакат афсунгарларига юзланиб, президент Путинни жодуланг, деб ҳазилнамо мурожаат йўллаган эди.

"Ведьмин Котел" журнали, бу чақириқни жиддий қабул қилиб, шу йилнинг 31 мартида бир ритуал ўтказилишини маълум қилди.

Путин ёрдамчиси мактабларда Россия шарафига тонгда ибодат ташкил қилишга чақирди

Путиннинг ёрдамчиси ва Россия музокарачиси Владимир Мединский "бугундан эътиборан" мамлакатдаги барча мактабларда тонгги ибодат маросимини бошлашга чақирди.

У бу таклифини АҚШдаги тажриба билан асослади:

“АҚШдаги барча давлат ва хусусий мактабларда сўнгги 150 йил ичида ўқув куни Америка шарафи, тимсоллари ва байроғи улуғланган ибодат билан бошланади".

НАТО саммити хулосалари

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда ўтган йиғилиш хулосаларини журналистларга очиқлади:

- НАТО лидерлари Украинага қўшимча ёрдам бериш, Россияга қарши қўшимча санкциялар киритиш ва иттифоқ мудофаасини кучайтиришда давом этади.

- НАТО лидерлари иттифоқнинг шарқий қанотини кучайтиришга келишиб олди, бунинг учун Руминия, Болгария, Венгрия ва Словакияга 4 та жанговар гуруҳ ташланади.

- НАТО Украинага тинчликпарвар кучларни киритмайди, чунки Россия билан урушга кирмоқчи эмас.

- НАТО Россия томонидан кимёвий, ядровий ёки биологик қурол қўлланиши таҳдидини кўрмоқда ва Украинага мудофаа ҳамда тиббий ёрдам беради.

- НАТО Пекиндан Россияга ёрдам беришдан тийилишни сўрайди.

- НАТО Россия ички ишларига аралашиши мумкин бўлган давлатлар, жумладан Грузия, Босния ва Герцеговинага ёрдам беради.

ЮНИСЕФ: Украинада болаларнинг ярми қочқинга айланди

БМТ агентлиги берган маълумотга кўра, 7 ярим миллион украиналик боланинг 4 миллион 300 мингдан ортиғи уйларини тарк этган.

Булардан 1 миллион 800 минги мамлакатдан чиқиб кетган.

“Бу урушда болаларнинг кўчирилиши, Иккинчи жаҳон урушидан буён кузатилган энг йирик ва тезкор амалиёт бўлди", деди ЮНИСЕФнинг ижрочи директори Кэтрин Рассел.

ЮНИСЕФ ҳисобича, 24 февралда уруш бошланганидан бери, Украинада 78 бола ўлган, 105 нафари жароҳатланган, лекин асл рақамлар бундан катта бўлиши мумкин.

БМТ ҳисобича, уруш бошланганидан бери мамлакатни 3 ярим миллион киши тарк этган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG