АҚШ, ЕИ ва G7 билан бирга янги санкциялар қўллади
Янги санкциялар Россиядаги 600 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсни нишонга олади.
Булардан 328 нафари Давлат думасининг Донецк ва Луганскни мустақил, деб тан олиш учун овоз берган депутати, "Сбербанк" раҳбарияти, "Совкомбанк" бошқарув кенгашининг 17 аъзоси ва мудофаа ишлаб чиқариш соҳасидаги 48 та ширкатдир.
Чичваркин: олигархлардан олинган пуллар Украинани тиклашга сарфлансин
Россияда урушга қарши тузилган қўмита аъзоси Евгений Чиваркин, рус олигархларидан мусодара қилинган пулларни Украинани тиклашга сарфлаш таклифи билан чиқди:
"Биз, руслармиз, у ерда бирорта ҳам украин йўқ".
Қуйида Чичваркиннинг мусодара қилинган пуллар ва Путинга бу урушда мағлуб бўлиш учун "ёрдам бериб юбориш" ҳақидаги таклифлари билан танишинг:
БМТ Бош ассамблеяси яна бир бор Москвадан Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилди
БМТ Бош ассамблеяси Украинадаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш ҳамда бу мамлакатдаги урушни зудлик билан тўхтатиш талаби билан резолюция қабул қилди.
Бош ассамблея томонидан 24 март куни маъқулланган ҳужжат юридик жиҳатдан мажбурий кучга эга эмас ва тавсиявий характерга эга, холос.
Мазкур резолюцияни БМТга аъзо 193 давлатдан 140 таси дастаклади. Россиядан ташқари яна тўрт давлат – Сурия, Беларусь, Шимолий Корея ва Эритрея резолюцияга қарши овоз беришди, 38 та давлат эса овоз беришдан тийилди.
Резолюцияда Россиядан Украинага қарши душманона ҳаракатларни, шу жумладан тинч аҳолига қарши ҳужумларни зудлик билан тўхтатиш талаб қилинган. Ҳужжатда тинч фуқаролар, тиббиёт ходимлари, гуманитар ташкилотлар вакиллари ва журналистларни ҳимоя қилиш зарурлиги уқтирилган. Унда бир ой муқаддам Украинага ҳарбий босқин бошлаш билан “даҳшатли” гуманитар ҳолатни юзага келтирган Россия кескин танқид қилинган.
Март ойи бошида Бош ассамблея томонидан маъқулланган шу каби резолюцияда ҳам Россиядан Украинада куч қўллашни тўхтатиш талаб қилинган эди. Ўшанда ҳужжатни БМТга аъзо давлатлардан 141 таси дастаклаган, кечаги резолюцияга қарши чиққан мамлакатлар эса ўша пайтда ҳам унга қарши овоз беришган.
Киев мэри: Уруш бошидан бери пойтахтда 75 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди
Украина пойтахти мэри Виталий Кличко уруш бошланганидан буён Киевда тўрт бола дохил 75 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини маълум қилди.
У ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери ўтган бир ой давомида 87 та кўп қаватли тураржой биноси, 10 та хусусий уй, 12 та мактаб ва 6 та болалар боғчаси шикаст етганини қўшимча қилди.
Киев вилоят маъмурияти бошлиғи Вячеслав Чаус Черниговда ҳаётдан кўз юмган тинч аҳоли вакиллари сони 200 га етиб қолганини билдирди. “Ҳеч қанақа ҳарбий объект йўқ қилинган эмас. Касалхоналар, боғчалар, мактаблар, стадионлар, кутубхоналар ва тураржой бинолари ўққа тутилмоқда”, деган Чаус.