Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 15:09
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

ЕИ бош дипломати: Россия ҳозирча тинчлик музокараларидан манфаатдор эмас

Россия ҳарбий мақсадларига эришишни истайди, тинчлик музокараларини эмас. Бу ҳақда Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жозеп Боррель Испаниянинг TVE телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Мулозимга кўра, Россия Украинанинг Молдова билан чегарагача бўлган соҳилбўйи ерларини ишғол қилиб, Украинани денгиздан ажратиб қўймоқчи.

“У [Россия] ўз позициясини кучли қилиб олганидан кейингина музокараларга жиддий киришишни истайди”, дея иқтибос келтирган Боррель сўзларидан Reuters агентлиги.

ЕИ бош дипломати тахминича, барчаси яқин 15 кун ичида ҳал бўлади.

“Тарихга нима киради, дейсизми? Украиналикларнинг қаршилик кўрсатишга қодирлиги киради тарихга”, деган Жозеп Боррель.

“Эхо Москви”нинг собиқ бош муҳаррири эшиги олдига кесилган чўчқа калласи ташлаб кетилди

“Эхо Москви” радиоси собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов ўз эшиги олдига кесилган чўчқа калласи ташлаб кетилганини маълум қилди.

Венедиктовга кўра, эшикнинг ўзига Judensau ёзуви ёзилган Украина герби ёпиштириб кетилган. Judensau атамаси “яҳудий чўчқаси” деган маънони англатади.

Антисемитизм билан йўғрилган бу каби меъморий унсур XIII асрда Германияда пайдо бўлиб, кейинчалик бошқа мамлакатларга тарқалган. Бугунги кунда бу атамадан асосан неонацистлар фойдаланади.

Алексей Венедиктов
Алексей Венедиктов

Япония яна 25 нафар россияликнинг мол-мулкини музлатмоқчи

Япония Россиянинг 81 та ташкилотига экспортни тақиқлаб, россиялик яна 25 нафар шахснинг активларини музлатиб қўяди.

Бош вазир Фумио Кисидага кўра, Япония Россияни савдо-сотиқ ишларида имтиёзли мамлакат мақомидан маҳрум этиш ҳамда ички биржаларга санкция рўйхатига тушган ташкилотлар билан криптовалютада савдо қилишни тақиқлаш чораларини кўради. Айни пайтда Украинага кўрсатилаётган гуманитар ёрдам ҳажми оширилади.

Аввалроқ Токио россиялик 15 нафар жисмоний шахс ва 9 та ташкилотга қарши санкция киритган эди.

Япония бош вазири Фумио Кисида
Япония бош вазири Фумио Кисида

АҚШ ва ЕИ Россиянинг криптовалюта воситасида санкцияларни айланиб ўтишига монелик қилмоқчи

Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи Россиянинг криптовалюта ёрдамида санкцияларни айланиб ўтишига қарши ҳамкорликда чора кўради. Бу ҳақда АҚШ президенти ва Европа комиссияси раисининг қўшма баёнотида айтилган.

Ҳужжатга кўра, АҚШ ва ЕИ, шунингдек, Европанинг энергетика хавфсизлиги, келажакдаги озиқ-овқат инқирозини батараф қилиш устида ишлаб, Украинага гуманитар ёрдам тақдим этиш бўйича ҳамкорлик қилади.

Жо Байден ва Урсула фон дер Ляйен қўшма баёнотда журналистлар, ҳуқуқбонлар ва коррупцияга қарши суриштирув олиб бораётган тадқиқотчиларга молиявий дастак бериш, Украинанинг демократик интилишларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳарбий жиноятларни ҳужжатлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратганлар.

Жо Байден Урсула фон дер Ляйен билан (архив сурати)
Жо Байден Урсула фон дер Ляйен билан (архив сурати)

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG