Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 16:55
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

ЕИ урушдан кейин Украинанинг тикланиши учун бирдамлик фонди ташкил этади

Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар лидерлари урушдан кейин Украинани қайта тиклаш учун бирдамлик жамғармаси тузишади. Бу ҳақда ЕИ мамлакатлари саммити якунига кўра эълон қилинган ҳужжатда айтилган.

Баёнотда қайд этилишича, Европа Иттифоқи Украинанинг ошиғич эҳтиёжларини қондириш учун, Россия ҳужуми тугаганидан кейин эса демократик Украинанинг тикланиши учун мамлакат ҳукуматини дастаклаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Ана шу мақсадда Европа кенгаши Украина билан бирдамлик траст фондини ташкил қилиш заруратини эътироф этиб, ўзининг халқаро ҳамкорларига фонд ишида иштирок этишни таклиф қилади.

Ҳужжатда ЕИ Украинага сиёсий, молиявий, моддий ва гуманитар дастак беришда давом этиши айтилган.

“Европа Иттифоқи Россия ва Беларусга “катта таъсир ўтказаётган” санкцияларнинг бир неча пакетини киритган ҳамда янги чекловлар киритиб, амалдаги санкция режимини айланиб ўтиш йўлларини тўсишга тайёр”, дейилган ЕИ лидерлари баёнотида.

Урушнинг 30-куни

Урушларни ўрганувчи АҚШдаги ISW институти маълумотига кўра, 25 март куни рус қўшинлари Мариупол марказига кириб борди. Уч ҳафтадан ортиқ вақтдан буён Мариупол қамалда қолмоқда.

ISW ёзишича, Украина ҳарбийлари Киев шимоли-ғарбида бирор ҳудудни қайтариб олишга муваффақ бўлмади, бироқ рус қўшинларини мудофаага ўтишга мажбур қилишди.

Хабарларга кўра, рус ҳарбийлари Харковни ўққа тутишни давом эттирмоқда, сўнгги ҳужумлардан бирида гуманитар ёрдам пункти вайрон бўлган.

Изюм шаҳри учун жанглар кетмоқда

Харков вилоятидаги Изюм шаҳри бир неча ҳафтадирки, узлуксиз равишда рус қўшинлари томонидан ўққа тутилмоқда. Ушбу шаҳардан вилоятнинг энг муҳим транпорт тармоғи ўтади.

Қароргоҳи АҚШда жойлашган Maxar хусусий сунъий йўлдош фирмаси томонидан эълон қилинган суратларда Изюм шаҳрининг қанчалик вайрон бўлганини кўриш мумкин.

CNN телеканали намойиш қилган тасвирларда Изюмнинг асосий инфраструктураси вайрон бўлгани акс этган. Тасвирларда шаҳар атрофини рус ҳарбий колонналари ўраб олганини кўриш мумкин.

Ўтган куни Россия Изюм шаҳри ишғол қилинганини иддао қилди. Бироқ Украина ҳарбийлари буни инкор қилишди.

Калиновкада нефт базаси ёнмоқда

25 мартга ўтар кечаси Киевнинг Калиновка қишлоғидаги отишмалар пайти нефт базасида ёнғин чиқди.

“Настояшчее время” телеканали мухбири Борис Сачалкога кўра, қишлоқда уч киши жароҳатланган, қурбонлар ҳам бор, бироқ улар сони ҳозирча маълум эмас. Нефт базасидаги ёнғинни ўчириш ҳаракатлари кетмоқда.

Калиновка кейинги ҳафталарда жиддий тўқнашувлар бўлаётган Макаров қишлоғига қўшни ҳудуд ҳисобланади.

Бу иккала қишлоқ Киевдан атиги 50 километр узоқликда жойлашган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG