Линклар

Шошилинч хабар
20 декабр 2025, Тошкент вақти: 18:33
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Байден Украина чегарасига бормоқчи

АҚШ президенти Жо Байденнинг жума куни Польшанинг Украина чегарасидан 80 километр узоқликда жойлашган Жешув шаҳрига бориши режаланган.

Оқ уй хабарига кўра, ушбу ташрифдан мақсад Россиянинг Украинага қарши босқининига қарши Ғарбнинг қаъттий муносабатини кўрсатишдан иборатдир.

Режага кўра, Жешувда Байден Польша президенти Анжей Дуда билан учрашади. Томонлар Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам масалаларини муҳокама қилишни режалаганлар.

Шунингдек, Байден чегарадаги украиналиклар билан суҳбатлашиши кутилмоқда.

“Биринчи канал”да акция қилган журналистга жиноий иш очилди

Россиянинг "Биринчи канали"да жонли эфир пайти урушга қарши норозилик акцияси қилган Марина Овсянниковага қарши жиноий иш очилди.

"Интерфакс" маълумотига кўра, Овсянниковага "Россиянинг чет элдаги ҳарбийлари ҳақида фейк маълумот тарқатиш"га доир янги модда бўйича иш қўзғатилган.

14 март куни “Время” дастурининг жонли эфири пайти бошловчи Россияга қарши хорижий санкциялар ҳақида гапира бошлаганида Марина Овсянникова кутилмаганда бошловчининг ортида пайдо бўлди ва “Урушни тўхтатинг! Пропагандага ишонманг. Бу ерда сизни алдашмоқда” деб ёзилган плакатни кўтарди.

Овсянникова ўша заҳотиёқ қўлга олинган, қарийиб бир сутка давомида унинг қаерда эканлиги номаълум қолди. Сешанба кечга яқин унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Суд Овсянниковани рухсат этилмаган акцияда айбдор деб топиб, 30 минг рубль яъни 280 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди.

Овсянникова ўзининг жиноий жавобгарликка ҳам тортилиши мумкинлигини билган ҳолда, Россияда қолишга қарор қилганини маълум қилган.

Россия Украинадаги урушини “махсус ҳарбий амалиёт” деб атаган ва рус ОАВларига уруш сўзини ишлатишни тақиқлаган. Бунга амал қилмаганлар эса "фейк хабар тарқатиш"да айбланиши мумкин.

Мариупол театридаги портлашда 300 киши ҳалок бўлган

Мариупол шаҳар расмийлари 16 март кунги Драма театридаги портлашда 300 киши ҳалок бўлганини хабар қилди.

16 март оқшомида Мариуполни ҳаводан ўққа тутилди ва шаҳардаги Драма театри вайрон қилинди. Бу театрда мингдан зиёд тинч аҳоли жон сақлаётганди.

Украина расмийлари театр рус қўшинлари томонидан ўққа тутилганини таъкидлаган. Россия томони эса театр Украинанинг «Азов» полки томонидан вайрон қилинганини иддао қилмоқда. Россия бу иддаосига бирор далил келтирмаган.

Бугун тармоқларда Мариупол театрининг портлашдан сўнгги илк кадрлари тарқалди.

Мариупол уч ҳафтадирки қамалда қолмоқда. Урушларни ўрганувчи АҚШдаги ISW институти маълумотига кўра, 25 март куни рус қўшинлари Мариупол марказига кириб борган.

Хабарларга кўра, Мариуполдаги украин расмийлари шаҳарни тарк этган.

Рус олигархларининг жами 2 миллиард долларлик яхталари санкцияга тушган

Россиянинг Украинага босқини сабаб санкцияга тушган рус олигархларининг жами 2 миллиард долларлик яхталари мусодара қилинган.

“Настояшчее время” телеканали эълон қилган қуйидаги суратлардан кимнинг қанча миқдордаги яхтаси санкцияга тушганини билиб оласиз. Бу рўйхатга асли ўзбекистонлик олигарх Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик "Дилбар" яхтаси ҳам киритилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG