Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 05:55
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

“Единая Россия” Мариуполда ўз штабини очди

Россиянинг иқтидордаги “Ягона Россия” (“Единая Россия” партияси уч ҳафтадан буён қамалда қолаётган Украинанинг Мариупол шаҳрида ўз штабини очди. Бу ҳақда партия сайтида хабар қилинган. Шунингдек, Мариупол шаҳар кенгаши ҳам бу ҳақда Телеграм каналида хабар берди.

Шаҳарнинг шимоли-ғарбида ташкил қилинган ушбу штабни “Ягона Россия” вакиллари “гуманитар ёрдам маркази” деб номламоқда.

Украина расмийлари эса русларнинг бу штаби шаҳар аҳлига партия тарғиботини олиб бораётганини айтмоқда.

Урушларни ўрганувчи АҚШдаги ISW институти маълумотига кўра, 25 март куни рус қўшинлари Мариупол марказига кириб борган.

Хабарларга кўра, Мариуполдаги украин расмийлари шаҳарни тарк этган.

Луганскдаги бугунги вазият

Луганск вилоятида вазият жиддийлигича қолмоқда, отишмалар тўхтамади.

Сўнгги бир суткада 30та бино, жумладан, 23 та аҳоли турар-жойи вайрон қилинган.

Луганск вилояти ҳарбий департаменти раҳбари Сергей Гайдайнинг “Настояшчее время” телеканалига айтишича, рус ҳарбийлари Рубежное шаҳрини ишғол қилиш учун жон-жаҳди билан курашмоқда.

Украинада еттинчи рус генерали ўлдирилди

Россиянинг Украинага урушининг 30 кунида жами еттита россиялик генерал ҳалок бўлди.

Еттинчи генералнинг ўлими ҳақида Олий Рада депутати Алексей Гончаренко “Апостроф” нашрига хабар қилган.

Гончаренкога кўра, Россий қўшинларининг Жанбуий округ 49-армия командири, генерал-лейтенант Яков Резанцев ҳалок бўлган.

Ҳозирча бу хабарни на Украина ва на Россия томони тасдиқлагани йўқ.

Россия Афғонистондаги кўп йиллик уруши давомида фақат 5 та генералидан айрилган холос.

АҚШ ва ЕИ Россия газига қарамликдан қутқарувчи келишувни имзолади

Қўшма Штатлар жорий йилда Россия газидан воз кечаётган Европа Иттифоқига 15 миллиард куб метр суюлтирилган газ етказиб бериш ҳаракатида. Бу ҳақда бугун Трансатлантик иттифоқчилар расман хабар қилишди.

АҚШ президенти Жо Байден ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен жума куни Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европанинг Россия газига қарамлигини камайтириш учун ишчи гуруҳ тузилганини эълон қилди.

Комиссия, шунингдек, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан камида 2030 йилгача қўшимча 50 миллиард куб метр қўшимча суюқ ёқилғ етказиш имкониятини таъминлаш учун ишлайди, дейилади Оқ уй хабарида. Бу АҚШнинг ўтган йилги Европа Иттифоқига 22 миллиард кубометрлик экспортига қўшимча бўладими ёки йўқ бу номаълум.

Сўнгги ойларда Европадаги газ нархи дунёда энг юқори кўрсаткичга етди. Блок етказиб берувчи давлатлар билан музокаралардан сўнг газ таъминотини кўпайтиришга киришди. Натижада январь ойида 120 дан ортиқ кемаларда 10 миллиард куб метр суюлтирилган газ етказиб берилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG