Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 08:55
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

Россия талофатларни очиқлади: 1351 ҳарбий ўлган

Россия Украинага босқинининг 30-кунида талофатларни очиқлади. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, шу пайтгача 1351 нафар ҳарбий ўлган, 3825 нафари жароҳатланган.

Россия ҳукумати шу пайтгача расман фақат бир марта, 2 март куни Украинада 498 нафар аскари ҳалок бўлганини тан олган, холос.

АҚШ разведкаси Россия Украинага бостириб кирганидан буён ҳалок бўлган рус ҳарбийлари сони 7000 дан ортиқ эканини айтади.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россиянинг Чеченистондаги урушида 13000 аскар ҳалок бўлган, Суриядаги қурбонлари сони эса бир неча юз экани айтилади.

“Ҳар куни қолишга қарор қиламиз”

Одесса шаҳрида яшовчи Евгения Воронина одессаликлар уруш пайти қандай яшаётгани ҳақида “Настояшчее время” телеканалига берган интервьюсида гапирди.

Қуйидаги линкда Евгения суҳбатини томоша қилишингиз мумкин:

Россияда Z рамзидан ҳамма ҳам хурсанд эмас

Украинада уруш бошланганидан бери Россия ҳарбий техникасида кузатилаётган лотинча Z ҳарфлари ушбу “махсус амалиёт”нинг расмий рамзларига айланиб бўлди.

Россияликлар ўз ҳарбийларини дастаклаб Z шаклида турли флешмоблар уюштиришмоқда, бу ҳарфни автомобилларга ва жамоат транспортига, билбордларга ва футболкаларга туширишмоқда. Z ҳарфи, шунингдек, урушга қарши фуқароларни қўрқитиш учун ҳам қўлланиляпти.

Аммо Россияда ҳамма ҳам Z рамзини қўллаётгани йўқ. Урушга қарши аҳоли Z рамзини ёпиштирган машиналардан уни юлиб ташламоқда. Бу рамз ёпиштирилган машиналар баллонлари тешиб кетилмоқда. Ҳатто баъзида жанжал ҳам келиб чиқмоқда.

Қуйидаги видеода шу каби ҳолатлар жамланган:

Google Pay Россиянинг "Мир" пластик карталари билан ишлашни тўхтатди

Бундан аввал, дунёдаги иккинчи йирик тўлов хизмати Apple Pay ҳам "Мир" карталарини қабул қилмаслигини маълум қилган эди.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG