Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2025, Тошкент вақти: 18:48
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 
Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди. 

Краматорск вокзалидаги қонли ҳужум қурбонлари сони 50дан ошди. Украинадаги уруш хроникаси

Украинадаги урушнинг 45-куни.

  • Краматорск вокзалига ҳужумда қурбон бўлганлар сони 52 кишига етди.
  • Европа Иттифоқи Россия ҳарбий корхоналари ва банкларига нисбатан санкцияларни кенгайтирди.
  • Россия Адлия вазирлиги реппер Фэйсни хорижий агент деб эълон қилди
  • Россия ҳукумати Amnesty International, Human Rights Watch ва бошқа 13 халқаро ноҳукумат ташкилотларининг Россиядаги ваколатхоналарини ёпди.
  • Россия Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларига йирик ҳужум амалиётини бошлашга ҳозирланмоқда, дея маълум қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби. Украина расмийлари шарқий ҳудудлардаги аҳолини мамлакат шарқига кўчишга чақирмоқда.
  • Amnesty International Россия қўшинлари Киев вилоятида тинч аҳолини ўлдиргани ва зўрлаганини кўрган гувоҳларнинг ифодаларини эълон қилди. Германиянинг Der Spiegel журнали Бучада бўлган россиялик ҳарбийларнинг хуфёна ёзиб олинган телефон сўзлашувларини очиқлади: ёзувларга кўра, ушбу жиноятлар Украина аҳолисини қўрқитиш мақсадида содир этилган ва бу олдиндан ўйланган тизим бўлган. Meduza нашри эса Россия расмийларининг иддаоларини рад этувчи видеосуриштирувини ёйинлади.
  • Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Sky News’га берган интервьюсида Россия Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда шахсий таркибда катта талафотлар кўрганини тан олди. Кремль вакили аскарий йўқотишларнинг аниқ сонини очиқламади.
  • РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украинани Истанбулдаги келишувлардан оғишаётганликда айблади. Зеленский маъмурияти раҳбари Михаил Подоляк бу баёнотни “босим қилишга уриниш” деб атади.
  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг бешинчи туркумини келишди. Унда, жумладан, Россия кўмири импортини буткул тақиқлаш назарда тутилган.
  • АҚШ Сенати Украина учун ленд-лиз дастурини бир овоздан маъқуллади – дастур сўнгги бор Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланган.
  • БМТ Бош ассамблеяси Россияни Инсон ҳуқуқлари кенгаши аъзолигидан чиқарди.
  • Молдовада Георгий тасмаси ва Россияга оид бошқа милитаристик рамзлар тақиқланмоқда.
  • Чет эл дипломатлари Киев шаҳрига қайта бошлади.

ЕТТБ Украинадаги уруш туфайли Россия ва Беларус пойтахтларидаги ваколатхоналарини ёпишга қарор қилди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Москва ва Минск шаҳарларидаги ўз ваколатхоналарини ёпмоқчи.

Банкнинг расмий сайтида бу қадам Россия ва Беларуснинг Украинадаги хатти-ҳаракатларининг муқаррар натижаси бўлгани урғуланган.

“Биз Украинани дастаклашда собит эканимизни билдирамиз ҳамда Украина ва урушдан жабр кўрган бошқа давлатлар учун икки миллиард евро миқдоридаги дастлабки ёрдам пакетини мувофиқлаштириб бўлдик”, дейилган банк хабарномасида.

Беларусда машинасига “Украина, кечир” ёзувини ёпиштириб олган руҳоний қарийб 500 долларлик жаримага тортилди

Беларуснинг Могилёв вилоятида суд грек-католик черкови руҳонийси Василь Егоровга ўз автомобилидаги “Украина, кечир” ёзуви учун жарима солинди.

“Хрысціянская візія” телеграм-канали маълумотига кўра, Егоров 25 март куни Могилёвда қўлга олинган ва судгача бир неча кун ҳибсхонада сақланган. Судья унга 1600 белорус рубли (50 та БҲМ) миқдорида жарима тайинлаш ҳақида ҳукм чиқарган. Бу 490 АҚШ долларига тўғри келади.

Кўп болали ота бўлган Василь Егоров қўлга олинишидан бир ҳафта аввал Александр Лукашенко Япониянинг TBS телеканалига берган интервьюсида Беларусда урушга қарши фикр билдирган одамларнинг жазоланишига қарши эканини билдирган эди.

БААдаги Mubadala фонди Россия иқтисодиётига сармоя киритишни тўхтатди

Бирлашган Араб Амирликларининг Mubadala жамғармаси Россия иқтисодиётига сармоя киритишни тўхтатганини эълон қилди.

“Россия ва Украина ўртасидаги инқироз инсон ҳаёти учун ҳам, бутун дунёдаги иқтисодиёт учун ҳам ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Ўз-ўзидан сармоя киритишни тўхтатишимиз лозимлиги аён”, деган жамғарма бош директори Холдун ал-Муборак.

Россияда 2010 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Mubadala фонди мамлакатда қатор соҳалар, хусусан нефть-кимё соҳасида ишлаётган ширкатларга сармоя киритиш билан шуғулланаётган эди.

Россиянинг мобил алоқа операторларига лимитсиз тарифдан воз кечиш тавсия қилинди

Россиянинг Рақамли тараққиёт, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазирлиги мамлакатда фаолият юритаётган мобил алоқа операторларига лимитсиз тарифлардан воз кечиш ва пакетларга киритилган интернет-трафик кўламини қисқартириш тавсияси билан хат йўллади. Аввалроқ айрим уяли алоқа операторлари янги мижозларга лимитсиз тариф сотишдан бош тортишган, бироқ бу чеклов лимитсиз тарифга аввал уланган мижозларга алоқадор эмасди.

Вазирлик тавсияномасида лимитсиз тарифлардан воз кечиш “Россияда алоқа инфратузилмаси ва тармоқларнинг тегишли тартибда ишлай олиши” учун ҳамда “хорижий санкциялар босими ва чет элдан техник жиҳозлар келиши қисқаргани шароитида тармоққа юкламанинг бир текисда тушишини таъминлаш” учун лозимлиги айтилган.

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан кейин қатор ширкатлар, хусусан Nokia ва Ericsson Россияга техник жиҳозлар етказиб беришни тўхтатиб қўйишган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG