Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:45

ЮНЕСКО: Украинада уруш давомида камида 53 та обидага шикаст етди


Украина ғарбидаги Львов шаҳри.
Украина ғарбидаги Львов шаҳри.

БМТнинг маориф, илм-фан ва маданият бўйича бўлими ЮНЕСКО Россиянинг Украинага босқини бошланганидан бери камида 53 та маданий аҳамиятга эга обидага зарар етганини билдирди.

Зарар кўрган жойлар орасида 29 та черков, 16 та тарихий бино, тўртта музей ва тўртта ёдгорлик бор.

"Бу сўнгги рўйхат, аммо у тўлиқ эмас, чунки бизнинг мутахассисларимиз бир қатор хабарларни текширишда давом этмоқдалар", деди ЮНЕСКО бош директорининг ўринбосари Эрнесто Оттоне Рамирес.

ЮНЕСКО зарарни аниқлаш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва гувоҳларнинг ҳисоботларидан фойдаланаётганини айтмоқда.

ЮНЕСКО зарар кўрган деб ҳисоблаган жойлар орасида Россия ҳужумларидан жабр кўрган шарқий Харьков вилоятидаги ўндан ортиқ обида ҳам бор.

Вайрон бўлган обидаларнинг бештаси пойтахт Киевда, яна бештаси Чернигов вилоятида.

ЮНЕСКО раҳбари Одри Азуле март ойи бошида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга хат ёзиб, Россия уруш давридаги маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича конвенцияни имзолаганини эслатган.

Аввалига ЮНЕСКО Москвадан хатга жавоб бўлмаганини айтган. Кейинроқ, ташкилот жавоб олган, Россия ўз мажбуриятларини билишини ва уларга “содиқлигини” билдирган.

XS
SM
MD
LG