Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 03:54

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Украина орқали Европага газ етказиш 25 фоизга қисқарди

Россия энэргетика гиганти Газпром Украина ҳудуди орқали Европага Россия газини етказиб бериш бир кун ичида қарийб 25 фоизга қисқариб, умумий 72 миллион куб метрни ташкил қилганини маълум қилди.

"Украина Европага газ транзити учун фақат битта кириш нуқтасини қолдирди, бу эса газ етказиб бериш ҳажмини сезиларли даражада пасайтирди", деди Газпром матбуот котиби Сергей Куприянов.

Украина газ узатиш тизими оператори (GTSOU) чоршанба кунидан бошлаб "форс-мажор ҳолатлар" ва уруш сабабли шарқий чегарадаги Сохранивка кириш нуқтасини ёпишини эълон қилди.

Газпром Украинанинг бу қарори ҳақида сешанба куни хабардор қилинган. GTSOU маълумотларига кўра, Сохранивка кириш пункти орқали кунлик газ етказиб бериш ҳажми 32,6 миллион куб метрни ташкил қилган. Бу эса Украина орқали Европага етказиладиган Россия газининг учдан бир қисми деганидир.

Газпром Украина орқали Европага газ етказиб беришда давом этаётганини айтди. Бироқ чоршанба куни 72 миллион куб метр газ узатилган. Бу сешанба кунги 95,8 миллион куб метрдан 25 фоизга камайганини кўрсатади.

Россия Европага муқобил газ узатиш йўлларини қидирадими ёки йўқми деган саволга жавобан кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия шартнома мажбуриятларига содиқ қолади, деди журналистларга.

Немис газ оператори ҳам, газ транзитининг қисқариши натижасида Украина орқали Германия қувурлари тизимига кирадиган газ ҳажми сешанба кунгига нисбатан қарийб 25 фоизга камайганини тасдиқлади. Аммо бу пасайиш Норвегия ва Нидерландиядан келаётган газ оқимининг ортиши билан қопланганини айтди.

Германия Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт вазирлиги, табиий газ таъминоти хавфсизлиги кафолатланишини ва вазиятга жиддий ёндашилишини билдирди.

"НАТОнинг кенгайиши қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмайди"

Россия Украинада "махсус операция"ни бошлаганидан сўнг, финларнинг НАТОга нисбатан қарашлари жуда тез ўзгарди. Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков, Финдландия ҳукуматининг бу қарорига кескин норозилик билдирди.

"Биз НАТОнинг кенгайиши ва ўз ҳарбий инфратузилмасини чегараларимизга яқинлаштириши бутун дунёни айниқса Евроосиё қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмаслигини кўп марта айтдик. Бу айни ҳақиқат. Албатта, мен бу саволингизга жавоб бердим - НАТОнинг кенгайиши бизнинг қитъамизни барқарор ва хавфсиз қилмайди", деди Песков.

Дмитрий Песков, Кремл матбуот котиби
Дмитрий Песков, Кремл матбуот котиби

Украинанинг тақдири 1939-1944 йилларда Россия билан иккита уруш олиб борган, аммо тинчлик шартномасидан сўнг ўз ҳудудининг тахминан 10 фоизини йўқотган Финляндияни айниқса ташвишга солмоқда.

Финляндиянинг НАТОга тез яқинлашиши қўшни Швецияни ҳам беэътибор қолдирмайди.

Финляндия “кечиктирмасдан НАТО га қўшилиш учун ариза топшириши керак”

12 май, пайшанба куни Финляндия президенти Саули Ниинисто ва бош вазир Санна Марин Финляндия “кечиктирмасдан НАТО га қўшилиш учун ариза топшириши керак” деб баёнот берди.

Бу Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин, Финландияда содир бўлган энг катта сиёсий ўзгариш бўлади.

Россия билан 1300 км чегарага эга бўлган ва оғир ўтмишни бошдан ўтказган Финляндия, Россия Қримни аннексия қилган 2014 йилдан бошлаб Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти билан ҳамкорликни босқичма-босқич кучайтириб келмоқда.

Финляндия президенти Саули Ниинисто
Финляндия президенти Саули Ниинисто

Россия Украинага бостириб киргунга қадар, Финландия шарқий қўшниси билан муносабатларда масофа сақлаб келган.

Ниинисто ва Марин қўшма баёнотида: “Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун кечиктирмасдан ариза бериши керак”лиги айтилган.

"Биз НАТОга аъзо бўлиш билан кимгадир қарши чиқмоқчи эмасмиз. НАТОга аъзо бўлиш орқали у ёки бу тарзда ўз хавфсизлигимизни максимал даражада оширишни хоҳлаймиз, лекин бу кимнингдир бурнини қонатиш эвазига бўлади дегани эмас. Финляндия ўз хавфсизлигини кучайтириши бошқалардан узоқлашишни англатмайди", деди Ниинисто.

XS
SM
MD
LG